Press "Enter" to skip to content

Суд қарори нега қалбакилаштирилди?

Ф.Салимова (исм-шарифи ўзгартирилган) Қўқон шаҳар халқ таълим бўлимида васийлик ва ҳомийлик органида вояга етмаган болаларни ижтимоий ҳимояси бўйича мутахасис вазифасида ишлаб келарди. У хизмат вазифасини бажариш жараёнида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди томонидан 2021 йилдан жами 12 та фарзандликка олиш ҳақидаги ариза бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорларга фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг гербли муҳри ҳамда имзоларини сохталаштириб, муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжатларни қалбакилаштириб, ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, уларни шаҳар ФХДЁ бўлимига топширган.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳукми билан Ф.Салимовага Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Халқимизда “Сўнгги пушаймон ўзинга душман” деб бежиз айтилмаган. Судланувчи Ф.Салимова ўз қилмишидан пушаймонда эканлигини, бошқа жиноятга қўл урмаслигини айтиб, тайинланган жазони енгилроқ жазога алмаштириб беришни сўраб ёзган апелляция шикояти Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси томонидан кўрилиб, жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

 

Дилноза ХАЛИКНАЗАРОВА,
Фарғона вилоят судининг судьяси.

Ulashing: