Press "Enter" to skip to content

Билиб қўйсак фойдадан холи эмас

ШИЙЪА КАНДАЙ ФИРКА?

Шийъа ва сунний мазҳаблари ўртасидаги тафовут қандай?

Шийъалар адашган фирқаларми ёки «ножиа» фирқасига мансубмилар? Нима учун шийъа мазҳабидагилар «Али каррамаллоҳу важҳаҳу» ўрнида «Али алайҳиссалом» лафзини ишлатадилар? Ёки шундай деса ҳам бўладими? Шийъа мазҳабидаги мусулмонлар нима учун ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳуни эъзозлашади, бунинг сабаби нимада? Бу каби саволларга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ шундай жавоб берган эдилар.

— Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
«Шийъа» сўзи луғатда «тарафкаш» деган маънони англатади. Ислом оламида эса ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга тарафкашлик оқибатида кўпчилик мусулмонлардан ажралиб, алоҳида йўл тутган тоифага айтилади. Уларнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни эъзозлашда фарқли йўл тутишлари ҳам айнан ўша тарафкашлик оқибатида юзага келган.

«Алайҳиссалом» ибораси салом йўл-лаш маъносини англатади. Шу боис, аслида уни саҳобаларга, жумладан, ҳазрати Алига ҳам ишлатиш мумкин. Шийъалар уни нафақат ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга, балки бошқа аҳли байтларга нисбатан ҳам қўллашади. Аммо уни ҳазрати Алини бошқа саҳобалардан ажратиш маъносида қўллаш яхши эмас. Бироқ бу иборани ҳазрати Алига нисбатан фақат шийъалар ишлатган десак ёки манбаларда ёлғиз Али розияллоҳу анҳуга нисбатан қўлланган деб даъво қилсак, хато қилган бўламиз. Чунки Аҳли суннанинг толмас ҳимоячилари бўлган буюк муҳаддисларимиз ҳам ўз китобларида «алайҳиссалом» иборасини ҳазрати Алига, шунингдек, бошқа айрим катта саҳобаларга, Оиша онамиз розияллоҳу анҳога нисбатан ишлатишгани маълум ва машҳур.
Шундай бўлса-да, жумҳур уламолар одоб юзасидан мазкур иборани набийлар ва расуллар ҳамда буюк фаришталарга нисбатан қўллаб, саҳобаларга оятга мувофиқ, «розияллоҳу анҳу» жумласини, улардан кейинги азизларимизга «раҳматуллоҳи алайҳи»ни ишлатишни жорий қилганлар.
Аслида шийъа мазҳабининг келиб чиқишига сиёсий ихтилофлар сабаб бўлган.
Учинчи халифа ҳазрати Усмон розияллоҳу ан-
ҳунинг вафотларидан сўнг келиб чиққан қарама-қаршиликларнинг бир тара-
фида ҳазрати Али ибн Абу
Толиб каррамаллоҳу важҳа-ҳу бўлдилар. У кишига та-
рафдор бўлганлардан баъзи-
лари кейинчалик шийъа
мазҳабини келтириб чиқар-дилар. Ҳазрати Алининг ўз-
лари бу гаплардан беха-бар ўтганлар. У кишининг ҳаётликларида айрим ҳад-дан ошган тарафкашликлар бор эди, холос. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу уларга қарши доимо ҳушёр турар ва фитналарни имкон қадар бартараф этиб юрар эдилар.
Хулоса шуки, шийъачилик аввалдан ўйлаб, режалаштириб тузилган ҳаракат ёки мазҳаб эмас, балки сиёсий тарафкашлик оқибатида му-
холиф тарафга қарши ўла-роқ, аста-секин шаклланган бир мазҳабдир.
Тарихчилардан баъзилари бу мазҳабнинг бошланиш даври саҳобалар ўртасида содир бўлган машҳур «Сиффийн» урушига тўғри келишини таъкидлайдилар.
Кейинчалик шийъалар кўплаб фирқаларга бўлиниб кетган. Уларнинг айримлари мўътадилроқ бўлса-да, кўплари ғулувга кетган.
Ҳозирги кунда Аҳли сунна вал жамоа мазҳабига му-қобил ва яқин саналадиган энг асосий шийъа мазҳаби «имомийя» ёки «иснаа ашарийя» деб номланади. Улар ўн икки имомга эътиқод қил-ганлари учун мазкур номни олганлар. Фиқҳий масалаларда имом Жаъфар Содиқнинг эргашувчилари бўлганлари учун «жаъфарийлар» ҳам дейилади.

Имомийя мазҳабидаги шийъалар эътиқод қиладиган имомлар қуйидагилар:
1. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
2. Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо.
3. Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумо.
4. Али Зайнул Обидийн ибн Ҳусайн.
5. Муҳаммад Боқир ибн Али Зайнул
Обидийн.
6. Жаъфар Содиқ ибн Муҳаммад Боқир.
7. Мусо Козим ибн Жаъфар Содиқ.
8. Али Ризо ибн Мусо Козим.
9. Муҳаммад Жавод ибн Али Ризо.
10. Али Ҳодий ибн Муҳаммад Жавод.
11. Ҳасан Аскарий ибн Али Ҳодий.
12. Муҳаммад Маҳдий ибн Ҳасан
Аскарий.

Шийъаларнинг ўн иккинчи имоми Муҳаммад Маҳдий тўрт ёки саккиз ёшида Сурро ман роаа (бугунги кунда Сомирро) шаҳрида отасининг ҳовлисидаги ғорга ўхшаш бир жойга кириб кетган-у, бир куни қайтиб чиқади, деб эътиқод қилишади шийъалар.
Шунингдек, уларнинг ақийдаси бўйича, имомлик ягона диний раҳбарлик бўлиб, у аввалги имомнинг васияти ила кейинги имомга ўтади. Мисол учун, гўёки Расулуллоҳ алайҳиссалом ўзларидан кейин имомликни ҳазрати Алига васият қилганлар, ўз навбатида, ҳазрати Али имом Ҳасан ва Ҳусайнга ва ҳоказо.
Шийъа мазҳабидаги мусулмонларнинг эъти-қоди бўйича, имом гуноҳлардан пок, тўлиқ илм соҳиби бўлади. Уларнинг расуллардан фарқи ваҳий нозил бўлмаслигида, холос. Имомлар мўъжиза соҳиби ҳам бўладилар.
Шийъалар ҳар куни шом намозидан кейин «Имом Маҳдий кириб кетган», деб эътиқод қилинадиган ғор оғзига бир уловни олиб бориб, то юлдузлар кўрингунча, имомнинг исмини айтиб чақирадилар, сўнгра: «Эртага қайтиб келамиз», деб тарқалишади. Улар «Имом чиқса, ер юзини адолатга тўлдиради, шийъаларнинг душманларидан ўч олади», деб эътиқод қиладилар.
Имомийя шийъаларининг энг машҳур ақийдаларидан бири «тақийя»дир. «Тақийя» – бу инсон ўзини сақлаш, ақийдасини яшириш учун баъзи ҳийла ва алдовларни ишлатишидир.
Имомийя мазҳабидагилар наздида «тақийя» диннинг аслидан ҳисобланади, ким унга амал қилмаса, намоз ўқимаган билан баробар бўлади, ким уни тарк этса, диндан чиқади. Улар бу гапларига далил қилиб, Жаъфар Содиқнинг «Тақийя менинг ва оталаримнинг дини, кимнинг тақийяси бўлмаса, иймони ҳам йўқдир», деган гапини келтиришади.
Шийъалардан мутаассиблари кўпчилик саҳобаларни, айниқса уч халифа – Абу Бакр Сиддиқ, Умари Одил ва Усмони Зиннурайн розияллоҳу анҳуларни лаънатлашади. Мазкур уч халифани Алидан халифаликни зулм билан тортиб олишда айблашади. Улар яна Оиша онамизни ҳам ҳақорат қилишади.
Шунингдек, улар ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга тарафдорлик қилиш орқали аҳли байтга тарафкашликда ҳаддан ошиб, фақат уларни адолатли деб, улардан бошқа саҳобалар ривоят қилган ҳадисларни қабул қилишмайди.
Муболағага кетган баъзи шийъа тоифалари ичида фаришта Жаброил алайҳиссаломни сўкадиганлари ҳам чиққан. Улар у зотни «Ваҳийни адашиб Алига эмас, Муҳаммадга олиб тушган», деб айблашади.
Шийъаларнинг ўзларига хос байрамлари бор. Улардан бири Ғадийр ҳайитидир. У зулҳижжа ойининг 18-куни нишонланади ва Катта ҳайит деб номланади. Эътиқодлари бўйича, бу ҳайит Қурбон ва Рамазон байрамларидан ҳам улуғ ҳисобланади. Шийъаларнинг айтишларича, худди шу куни Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳаз-
рати Алига халифаликни васият қилган эмишлар.
Муҳаррам ойининг биринчи ўн куни шийъалар учун мотам кунлари ҳисобланади. Улар ўша кунлари имом Ҳасан, имом Ҳусайн ва бошқалар учун мотам тутадилар. Уларнинг эътиқодлари бўйича, ўша кунлари ким ўзини кўпроқ қийнаса, шунча кўп савоб олади.
Имомийя шийъаларининг
Аҳли сунна вал жамоа мазҳа-бига нисбатан энг катта ақий-
давий хилофларидан бири – «У дунёда мўминлар Ал-лоҳ таолонинг жамолини кўрмайдилар», деб эътиқод қилишларидир.
Фиқҳий масалаларда ҳам бир қанча ихтилофлари бор. Мисол учун, улар таҳоратда оёқларини ювмайдилар, балки оёқларига масҳ тортадилар. Шунингдек, пешин ва аср ҳамда шом ва хуфтон намозларини қўшиб ўқийдилар. Имом йўқолгани сабабли имомликка муносиб шахс йўқлигидан жамоат бўлиб намоз ўқимайдилар ва ҳоказо.
Аммо бугунги кунда шийъалар бир оз мўътадиллашган. Жум-
ладан, масжидларида
жамоат билан намоз
ўқишлар жорий қилин-
ган. Ҳажга боришга
оммавий равишда алоҳида эътибор берил-моқда. Айрим олимлари саҳобаларни сўкишдан қайтариб, фатволар ҳам чиқармоқда.
Имомийя шийъаларининг асосий маркази Эрондир. Тарихчилар бунинг асл сабаби, имом Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг Эрондан уйланишлари бўлган, дейдилар. Шу туфайли ўша вақтдаги сиёсий жанжалларда эронликлар имом Ҳусайннинг тарафини оладилар ва у кишини ўзларига раҳбарлик қилишга чорлайдилар. Имом Ҳусайн шу чақириққа биноан келаётиб, Карбалода шаҳид бўладилар.
Имомийя шийъалари Ироқ, Қувайт, Покистон ва Ливанда ҳам сезиларли даражада тарқалган.
Собиқ совет иттифоқини назарда тутадиган бўлсак, Озарбайжон аҳолисининг кўпчилиги шийъадир. Шунингдек, Шимолий Кавказнинг Озарбайжон чегарасига яқин жойларида яшайдиган аҳоли ҳам асосан шийъалардир.
Бизнинг Ўзбекистонда Самарқанд ва Бухорода ота-боболари қадимда Эрондан келиб қолган шийъа мазҳабига мансуб кишилар яшашади. Улар асли Эрондан бўлганлари учун маҳаллий аҳоли уларни «эронийлар» деб ҳам атайдилар. Ҳозирги кунда уларнинг ўзларига хос масжидлари ҳам бор.
Охирги пайтларда сунний ва шийъа маз-ҳаблари орасини яқинлаштириш бўйича турли фаолиятлар олиб борилмоқда. Ҳар мазҳаб ўзининг таълимотларини тутиш билан бирга, ўзгани ҳурмат қилиш ва муштарак манфаатлар йўлида ҳамкорлик олиб бориш ҳаракатлари йўлга қўйилмоқда.
Эронда «Исломий мазҳабларни яқинлаш-тириш» деб аталган катта муассаса ишлаб турибди. Бошқа жойларда ҳам ушбу мавзуда ҳар йили турли илмий-амалий анжуманлар ўтказилмоқда. Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг»
китобидан.

Ulashing: