ДАНҒАРАНИНГ САНОАТ САЛОҲИЯТИ ҚАНДАЙ?
Юртбошимиз раҳнамолигида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қулай инвестиция муҳити яратиш, хорижий сармоядорларга кенг имкониятлар бериш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилмоқда. Мақсадли давлат дастурларининг жойларда ўз муддатида бажарилиши ҳам йирик саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолият кўрсатишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Данғара туманида кичик бизнес ва тадбиркорликни равожлантириш борасида амалий ишлар кўлами кенгайиб боряпти. “Мusavar tex” пахта хомашёсини қайта ишлаш, “Premum produkt” чой маҳ-сулотларини қадоқлаш, “SHa-Safiya”, “Aziya China shoes” трикотаж ва пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш қўшма корхоналари, “Litlle Xusniddin shoes” сингари масъулияти чекланган жамиятлар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ички бозорни тўлдириш қаторида, Хитой, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон давлатларига экспорт қи-линаётганлиги фикримизнинг исботидир.
Хўш, туманда нечта саноат корхоналари мавжуд, уларнинг соҳадаги ишлаб чиқариш ҳажми қандай, экспорт ва импорт борасидаги натижалари қониқарлими? Биз шу каби саволлар билан туман ҳокимлиги мутасаддиларига мурожаат қилдик.
– Ҳозирги кунда туманда 2286 та кичик тадбиркорлик субъектлари иш юритмоқда. Буларнинг 696 таси саноат корхоналари ҳисобланади, – дейди туман ҳокими ўринбосари Равшанбек Акрамов. – Уларда асосан озиқ-овқат, тўқимачилик, электротехника, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, ме-
бель, уй-рўзғор буюмлари, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 12 та хорижий ва 8 та қўшма корхоналар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, туман иқтисодий кўрсаткичлари яхшиланишига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
Жорий йилнинг 9 ойида туманда 572,4 млрд. сўмлик саноат маҳ-сулотлари ишлаб чиқарилди, йиллик ўсиш 112,7 фоизга етказилди. Туманнинг бу соҳада вилоятдаги улуши 2,6 фоизни, экспорт ҳажми эса 11,9 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.
Биргина “Мusavar tex” МЧЖ томонидан 2022 йилнинг 9 ойида 184,2 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқа-
рилди. Йил якунига қадар корхона
ишлаб чиқариш кўрсаткичини 250,0
млрд. сўмга етказишни режалаштир-моқда.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағал-ликни қисқартириш туман бўлими бош-
лиғи ўринбосари Абдушукур Маматқу-ловнинг таъкидлашича, туманда ма-ҳаллийлаштириш дастури бўйича ҳам истиқболли лойиҳаларни ишга тушириш кўзда тутилган. Хусусан, “Сentral Asia cosmetics”, “Ёғду”, “Kokand trust service”, “New star bicycle”, “Litlle Xusniddin shoes”, “Gold cable invest”, “Standart cattle invest” МЧЖларда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича ама-
лий ишлар олиб борилмоқда.
Дунё миқёсида, у қайси давлат
бўлишидан қатъий назар, тараққиё-тининг мезони кўп жиҳатдан саноатни ривожлантиришга боғлиқ. Худди шунингдек, туманда ҳам бу мезонга ижобий қаралаётгани ҳудуднинг эртаси иқтисодий жиҳатдан барқарор бўлишидан дарак беради. Асосий диққат-эътибор тизимнинг узлуксиз фаолиятини йўлга қўйиш, соҳани янада ривожлантириш орқали Данға-ранинг саноатдаги салоҳиятини оширишга қаратилмоқда. Бу эса, туманнинг иқтисодий-ижтимоий соҳаларда ўз ўрнига эга бўлишига, ишсизликнинг камайишига, фуқаролар турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.
Гулноза ЭРГАШЕВА.