Press "Enter" to skip to content

Пахтачиликда Ёзёвон тажрибаси: БИР ТEРИМДА 52 ЦЕНТНЕРДАН

«Мезон» фермер хўжалиги нафақат Ёзёвон тумани, балки вилоятда ҳам танилиб қолди. Чунки хўжаликнинг ҳар гектар майдонда 240-250 минг кўчат қолдириб, ҳосилдорликни 60 центнерга етказиш тажрибаси оммалашиб бормоқда.

Бу йил пахта йиғим-теримига биринчилардан бўлиб киришган фермер хўжалиги 62 гектар майдондан 334 тонна пахта топшириб, шартнома режасини 120 фоизга бажарди. Ҳосилдорлик гектар бошига 52 центнерданга тўғри келди.
— Илгарилари биринчи теримда 20-25 центнердан ҳосил олардик, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Воҳиджон Обидов. — Агар 30 центнерга етиб қолса, бошимиз кўкка етарди. Мана, тажрибамиз самара бериб, биринчи теримдаёқ 50 центнердан ошириб ҳосил олдик. Биз икки йилдирки, гектарига 240-250 минг кўчат қолдириб деҳқончилик қиляпмиз ва кўзланган натижага эришяпмиз.
Фермернинг техника паркида иккита ҳайдов ва ТТЗ-100 русумли чопиқ тракторлари, ОВХ аппарати, дон, маккажўхори ўриш комбайнлари, ер текислаш, диск барони, қўйингки, хўжалиги учун зарур бўладиган ҳамма техникалар бор.
Шартнома режаси бажарили-ши муносабати билан ташкилланган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, юқори натижага эришганликлари учун хўжалик аъзоларига раҳмат айтди. Иш юритувчи Аҳмаджон Эргашев, учинчи отряд раҳбари Саидахон Усмонова ва 150 нафар чевар теримчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ.

Ulashing: