Тайинлов

Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг буйруғи билан Данғара тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Зокиржон Раҳмонов вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Зокиржон Раҳмонов 1957 йилда Данғара туманида туғилган. Тошкент қишлоқ хўжалиги инс-титутини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи. Узоқ йиллик самарали меҳнат фаолияти давомида Данғара тумани ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, туман ҳокимининг ўринбосари, Фурқат, Учкўприк, Қува туманлари ҳокими, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифаларида ишлаган. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул лавозимда фаолият олиб борган.