САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИ САРҲИСОБИ

САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК  ЖАРАЁНИ САРҲИСОБИ

Кеча 11-Фарғона округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ҳудудий бошқармаси, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси, сиёсий партиялар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан ахборотлари тингланди.
Йиғилишда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси узоқ муддатли кузатувчилари Даниэла Боттижелли ва Миндер Мартинлар иштирок этдилар.
Юзма-юз мулоқотда сайловга тайёргарлик жараёни билан боғлиқ муҳим масалалар сарҳисоб этилиб, бу борада амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифалар белгиланди.
Ўз мухбиримиз.