«Indorama» ўғит ҳам ишлаб чиқаради

«Indorama» ўғит ҳам ишлаб чиқаради

Иқтисодий банкрот деб топилган “Қўқон супер-фосфат заводи” фаолия-тини диверсификация қилиш мақсадида 2019 йилда унинг 96 фоиз акциялари Сингапурнинг “Indorama Corporation” компаниясига сотилди. Ўтган вақт давомида корхонада янги қувватларни ишга тушириш, бозоргир маҳсулот ишлаб чиқариш, турларини кўпай-тиришга қаратилган модернизация ишлари амалга оширилди.

“Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” акциядорлик жамия-тида сувда тез эрувчан азот-фосфор-калийли (НПК) минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги линия фойдаланишга топширилди. Испания, АҚШ, Россия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой давлатлари етакчи компанияларининг замонавий ускуналари ёрдамида ишлаб чиқариш қуввати йилига 75 000 тоннадан 350 000 тоннага етказилди. Бу қишлоқ хўжалиги экинлари учун фойдали бўлган минерал бирикмалар етказиб бериш миқдорини беш баробарга оширди.
— Умумий қиймати 70 миллион доллар бўлган икки босқичли инвестиция дастурининг биринчи босқичи доирасида жорий йилнинг февраль ойида, инвестиция миқдори 43 миллион долларни ташкил қилган суперфосфат ишлаб чиқариш тармоғи ишга туширилди, — дейди “Indorama Corporation” компанияси директори Пракаш Кежривал. — Ўтган давр мобайнида 100 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди. 2,7 миллион долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинди. Ишга туширилган биринчи босқич лойиҳа доирасида 500 киши иш билан таъминланди.
Янги ишлаб чиқариш цехининг фойдаланишга топшириш тантанасида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Унда сўз олганлар замонавий корхона фаолияти мамлакатимиз агросаноат тармоқлари учун муҳим ўрин тутишини таъкидлашди. Айниқса, агрокимёвий тадқиқотлар олиб бориш орқали тупроқнинг қайси минералларга эҳтиёж сезаётганини аниқлашда корхона мутахассисларининг амалий кўмаги қўл келаётгани эътироф этилди.
Расулжон Камолов.