Ёзёвонда 10 та эҳтиёжманд оила уйли бўлди

Ёзёвонда 10 та  эҳтиёжманд  оила уйли бўлди

Фарғона вилоятида мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамини кўплаб оилалар янги уйларда нишонлади. Хусусан, Ёзёвон туманидаги Аҳиллик мавзесида туманда илк бор тўрт қаватли уй эгаларига топширилди. «Водий инвест файз» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари бунёд этган 24 хонадоннинг 10 таси кам таъминланган, ногирони бор оилаларга дастлабки тўлови бюджетдан тўланиб, туҳфа қилинди.

Янги уй топширилиши маросимида туман ҳокими Дилшоджон Жалилов бошлиқ сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ҳоким Президентимиз қарорлари асосида имтиёзли уй олган фуқароларни табриклади. Қурувчиларга миннатдорлик белгиси сифатида тўн, дўппи кийдирилди.
Хонадонлар калитлари янги уй эгаларига тантанали топширилди.

М. Сулаймонов.