“КВАРЦ” АЖ: МДҲ ДАВЛАТЛАРИДА ЯГОНА ЯНГИ ЛОЙИҲА ИШГА ТУШИРИЛДИ

“КВАРЦ” АЖ: МДҲ ДАВЛАТЛАРИДА ЯГОНА  ЯНГИ ЛОЙИҲА ИШГА ТУШИРИЛДИ

Умумий қиймати 71 миллион долларлик сармоя эвазига
корхонада 320 та янги иш ўринлари яратилди

2021-2022 йилларда вилоятимизда умумий қиймати 6 трлн. 338 млрд. сўмлик 89 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг самараси сифатида 3 минг 500 га яқин иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.


Дастурлар доирасида вилоятда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш салмоғи жадал ривожланиб, истиқболли лойиҳаларга хорижий инвес-
тициялар жалб этиш, янги қувватларни ишга тушириш ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти кенгайиб бормоқда.
Байрам арафасида Қувасой шаҳридаги “Кварц” акциядорлик жамиятида кунига 400 тонна – йилига 22 млн. кв. метр силлиқланган қурилиш ойнаси (флоат) ишлаб чиқариш лойи-
ҳаси доирасида белгиланган ишлар тўлиқ якунланиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Лойиҳани амалга ошириш учун корхона маблағ-
лари билан бирга, 41 млн. АҚШ
доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб этилди. Германия, Франция, Италия, Япония ва Хитойдан замонавий технологиялар олиб келиб ўрнатилди.
— Корхонада бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ равишда маркетинг ва менежмент ишлари яхши йўлга қўйилиб, халқаро сифат стандартларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёни тобора кенгайиб бораётгани қувонарлидир, — деди тантанали тадбирда қатнашган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров. – Ишонамизки, корхона раҳбарияти бугунги ютуқлар билан чегараланиб қолмайди. Бугунги лойиҳа ташаббускори ҳам корхона ишчи-мутахассисларининг ўзи эканлигини инобатга олсак, яқин истиқболда “Кварц” нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиёда йирик саноат корхоналаридан бири мақомига эга бўлади.
Лойиҳа менежери, Хитойнинг “Shanghay Ponu Technology” компанияси мутахассиси Дал Чинг Донгнинг қайд этишича, янги лойиҳани ишга тушириш мақсадида Европа ва Осиё мамлакатларидан қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш бўйича энг сўнгги русумдаги асбоб-ускуна, жиҳозлар олиб келинди.
Бу электр энергияси сарфини икки баробар камайтириш, маҳсулот таннархини ўратача 20-30 фоизга арзонлаштириш имконини бергани билан аҳамиятлидир. Яқин келажакда эса ушбу лойиҳанинг кейинги босқичида кунлик қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш қувватини 10 млн. кв. метрдан 32 млн. кв. метргача етказиш кўзда тутилган. Бунинг натижасида маҳаллий бозорнинг ушбу турдаги қурилиш ойнасига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланиб, экспорт кўлами кенгаяди.
Силлиқланган қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш цехида қувасойлик уч юз нафардан зиёд йигит-қизлар муқим иш ўрнига эга бўлди. Авазбек Жобиров шиша қайнатувчи сифатида фаолият бошлади. У бундан жуда ҳам мамнун эканлигини айтиб, келажакда малакали мутахассис бўлиш учун астойдил меҳнат қилишини таъкидлади.
Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида саноат шаҳри Қувасойда иқтисодиёт ривожи ва аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилган яна бир неча объектлар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Ботир МАДИЁРОВ.
Суратларни Муқимжон
ҚОДИРОВ олган.