АЛПОМИШ ҚАЙТГАНИ РОСТ БЎЛСИН!

АЛПОМИШ  ҚАЙТГАНИ  РОСТ  БЎЛСИН!

(Ўзбекнинг мард ўғлони
Баҳодир Жалоловга)

Токиода, кунчиқар юртда
Рингга чиқди ўзбек ўғлони.
Кучлиларни қолдириб ортда,
Лол айлади бутун дунёни.

Кўрсатди у барча инсонга
Исмининг жисмига
мослигин.
Англатди яна бу Ватанга
Алпомиш қайтганин
ростлигин.

Ватанимнинг
қутлуғ тўйига
Зўр армуғон айлади ўғлон.
Кўз тегмасин унинг бўйига,
Дуодадир ер юзи,
жаҳон!

Ватан учун совғадир буям,
Забт этилди Олимпнинг тоғи.
Энди мангу янграр мадҳиям,
Жаҳон узра юртим байроғи.

Мард фарзандин
кутади шодон,
Юрт отаси бағрини очиб.
Пешвоз чиқар ҳур
Ўзбекистон
Йўлларингга турфа
гул сочиб.

Онаизор жаннати албат,
Тарбиялаб шундай ўғлонни.
Дунёдаги жамийки давлат
Тан олмоқда Ўзбекистонни!

Бир назар ташлайман
ортимга,
Тарихинг номингга
мос бўлсин,
Оллоҳга шукурлар,
юртимга –
Алпомиш қайтгани
рост бўлсин!

Асадуллоҳ СОЛИҲ,
Риштон тумани.