Янги таҳрирдаги қонун шаффофликни таъминлайди

Янги таҳрирдаги  қонун шаффофликни  таъминлайди

Сўнгги йилларда юртимизда фуқаролар, юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг одил судлов йўли билан ҳар томонлама ҳимоя қилинишини таъминлаш, суд соҳасига ахборот-коммуникацион технологияларни кенг жорий қилиш, суд мажлисларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, фуқароларнинг судларга бўлган ишончига эришиш борасида изчил ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. 2021 йил 28 июль куни янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни айни шу мақсадларни ўзида мужассамлаштирган.

Қонун расмий эълон қилинган кундан, яъни 2021 йил 29 июлдан қонуний кучга кирди. Шу ўринда, “Судлар тўғрисида”ги янги қонуннинг эски таҳрирдаги қонундан нимаси билан фарқ қилиши ҳақида ҳақли савол туғилади.
Янги таҳрирдаги қонуннинг асосий муҳим жиҳати Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан 2020 йил 24 июль куни имзоланган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан ислоҳ қилинган суд тизимининг ташкилий-тузилмавий структурасидан келиб чиқиб, унинг 2-моддасида суд тизимининг янги ташкилий-тузилмаси белгиланди.
Хусусан, таъкидланган Фармон билан 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб, фуқаролик, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва Қорақалпоғис-
тон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар иқтисодий судлари бирлаштирилганлиги ҳамда туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилганлиги муносабати билан янги таҳрирдаги қонунда суд тизимида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, шунингдек, туманлараро маъмурий судлар кўрсатиб ўтилган.
Қонуннинг судьялар корпусини шакллантиришга бағишланган 5-моддасида судьялар корпусини шакллантириш судьяларнинг мустақиллиги принципига қатъий мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Рес-
публикаси Судьялар олий кенгаши томонидан амалга оширилиши, кенгашни ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби алоҳида қонун билан белгиланиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, судьяларнинг мустақиллиги, қонун ва суд олдида тенглик, суд ҳужжатларининг мажбурийлиги, суд ишларини юритишнинг ошкоралиги, суд ишлари юритиладиган тил, суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқи, айбсизлик презумпцияси каби судлар фаолиятининг принципларига қўшимча равишда “Қонунийлик” деб номланган 8-моддада Ўзбекистон Респуб-
ликасида одил судлов қонунга қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилиши белгиланган бўлса, суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқи назарда тутилган 17-моддада тарафлар ва қонунда назарда тутилган бошқа шахслар ҳам суд ҳужжати устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканликлари мустаҳкамлаб қўйилди.
28-моддада Ўзбекистон Респуб-
ликаси Олий суди Раёсатининг ваколатларида ишларни назорат тартибида кўриш назарда тутилмаган. Назорат инстанцияси ўрнига кассация инстанциясида ишларни такроран кўриш институти жорий этилганлиги муносабати билан 29-моддада Ўзбекистон Респуб-
ликаси Олий судининг судлов ҳайъатлари ишларни биринчи
инстанцияда, апелляция ва кассация тартибида, шу жумладан, кассация инстанцияси судида такроран кўриши белгиланди.
Эски таҳрирдаги қонуннинг 61-моддасига кўра, ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича, авваламбор, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда камида беш йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси илк маротаба судьялик лавозимига тайинлиниши мумкин бўлган бўлса, янги таҳрирдаги қонуннинг 67-68-моддаларига асосан ўттиз беш ёшга тўлган, олий юридик маълумотга эга бўлган ва юридик ихтисослик бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган шахс туманлараро, туман, шаҳар судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси бўлиши мумкинлиги белгиланди.
Илгари судьяларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган интизомий жазо чоралари қонуности ҳужжатлар билан тартибга солинган бўлса, янги таҳрирдаги қонуннинг 74-77-моддалари судьянинг интизомий жавобгарлиги асосларини тартибга солишга қаратилган бўлиб, 76-моддада интизомий жазо чораларининг турлари аниқ белгилаб берилган.
Янги таҳрирдаги қонунда судьялар билан бирга, улар оила аъзоларининг моддий ҳамда ижтимоий таъминоти назарда тутилганлиги, судьяларни хизмат турар жойи билан таъминлаш, судья унга доимий яшаш учун белгиланган тартибда турар жой берилгунга қадар турар жой арендаси, ижараси (иккиламчи ижараси) билан боғлиқ харажатлари компенсация қилиниши ҳуқуқига эгалиги қонун доирасида тартибга солинганлиги, судьялар ва улар оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича кўрилган чоралар судьяларни одил судловни таъминлаш борасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб ҳисоб-
ланади.
Шунингдек, судьяларнинг ҳу-
қуқлари ва мажбуриятлари,
судьялар мустақиллигининг асосий кафолатлари, судьянинг дахлсизлиги, судга ҳурматсизлик қилганлик учун жавобгарлик, судьянинг ваколатларини тўхтатиб туриш ва муддатидан илгари тугатиш, судьялар малака ҳайъатлари фаолияти ва соҳани тартибга солиш билан боғлиқ бошқа муносабатлар тўлиқ тартибга солинган.
Айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги Қонуни суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, одил судловнинг судьялар томонидан фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширилишини, суд мажлисларининг ошкора ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини суд йўли билан кенг ҳимоя қилишга қаратилгандир.
А.МАДАМИНОВ,
Фарғона вилоят суди
раисининг ўринбосари.