Велоспортчи ёшлар куч синашди

Велоспортчи ёшлар  куч синашди

Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами олдидан Туризм ва спорт, Ички ишлар вазирликлари, вилоят ва Қўқон шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида вилоятимиз спортчи ёшлари ўртасида веломарафон ўтказилди.30 нафардан зиёд веломарафон иштирокчилари Фарғона дарвозасидан Қўқон дарвозасигача бўлган қарийб 90 километр масофасини босиб ўтишиб, ирода ва чаққонлик синовида куч синашишди.
Махина Элмуродова, Ильдар Валеев ва Абдураҳмон Неъматов финишга барчадан илгари етиб келиб, шоҳсупага кўтарилдилар.
Мусобақа якунига бағишланган маросим Қўқон шаҳридаги Ўрда майдонида ўтказилди, ғолиб ва совриндор йигит-қизлар муносиб тақдирланишди. Улар Ўзбекистон миллий терма жамоаси захирасига киритиладиган бўлди.
Ёшлар ўртасида велоспортга бўлган қизиқиш ва эътиборни кучайтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш баробарида оммавий спортга кенг йўл очиш мақсадини кўзда тутган тадбир спортсевар йигит-қизлар байрамига айланди.
Ўз мухбиримиз.