Фарғона узумчилиги: РИВОЖЛАНИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Фарғона узумчилиги:  РИВОЖЛАНИШНИНГ  ЯНГИ БОСҚИЧИ

Айни пайтда узум етиштириш бўйича Фарғона тажрибасини мамлакатимиз миқёсида оммалаштириш ҳамда бу борада ҳаётий, илмий-амалий тажрибаларни ўзаро уйғунлаштириш мақсадида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 28 июль кунги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғриси-да”ги қарори тармоқни жаҳон ан-дозалари даражасида ривожлантиришга қаратилгани билан эътиборга сазовордир.
Унга кўра мамлакатимизнинг 48 та туманлари қаторида Олтиариқ, Қўштепа ва Фарғона туманлари узум етиштиришга ихтисослаштирилади. Фарғона давлат университетида узумчилик ва виночилик соҳасида хорижий олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда қўшма факультет ташкил этилади.
— Шу тариқа ихтисослашган туманларда жаҳон бозорида харидоргир навларни экиш ва кўпайтириш орқали янги узумзорлар, узум план-
тациялари барпо этилади, — дейди вилоят ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги котибияти мудири Ғу-ломжон Бойпўлатов. – Энг асосийси, маҳаллий иқлим шароитига мос нав танлаш, экиш, парваришлашдан тортиб, узумни истеъмолчига етказишга қадар барча жараёнда узлуксиз тизим яратилади.
2021 йил 1 августдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари (суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалми) ерлар) токзорлар барпо этиш ва узумчиликни ривожлантириш учун очиқ танлов асосида 30 йил муддатга ижарага берилади. Очиқ танловга ер участкалари деҳқон хўжаликлари ташкил этган ҳолда токзорлар барпо этиш учун – 0,06 – 1 гектар, яхлит контурда йирик токзорлар барпо этиш учун 1 – 30 гектар ҳажмида чиқарилиши назарда тутилган.
Шунингдек, 2021 йил 1 сентябр-дан:
— Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда юридик шахс мақомига эга бўлмаган, узумчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари ташкил этилади;
— аҳоли томорқалари, маҳалла-ларда узум етиштиришни кенгайтиришнинг янги механизми жорий қилинади;
— узум етиштириш, уни қуритиш, қадоқлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишнинг мукаммал тизимини яратиш мақсадида узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилади.
Ўз навбатида 2022 йилдан ҳар икки йилда бир маротаба узумчилик йўналишида “Энг яхши узум нави”, “Энг яхши интенсив токзор”, “Энг яхши маҳаллий узум нави”, “Энг яхши вино маҳсулоти” каби номинацияларда ўтказиладиган республика кўрик-танловини таъсис этиш, узумдан тайёрланган табиий вино ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорларга солиқ имтиёзлари жорий этиш ҳам режалаштирилган.
Ботир МАДИЁРОВ.