Тайинлов

Тайинлов

Ўзбекистон Рес-публикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 19 июлдаги фармойишига асосан Абдухашим Абдуллаевич Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди.

Фарғона вилояти Халқ қабулхонасида вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамда шаҳар-туманлар Халқ қабулхоналари раҳбарлари иштирокида ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев мазкур тайинловни ўқиб эшиттирди.
Абдухашим Абдуллаев 1950 йилда туғилган. Фарғона политехника институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1972 йилда Фарғона ёғ-мой комбинатида бошлаган. Сўнгра Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмасида турли лавозимларда меҳнат қилган. Фарғона шаҳар партия қўмитаси тафтиш комиссияси раиси бўлган. ЎзХДП Фарғона шаҳар Кенгаши биринчи котиби бўлиб ишлаган. Кейинги иш фаолияти давомида Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, Ўзбекистон кимё саноати уюшмаси ишлаб чиқариш бўлими бошлиғининг ўринбосари сифатида хизмат қилган. 1994-2005 йилларда Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари, бош директори лавозимларида ишлаган. Сўнгра Марғилон шаҳар ҳокими ва Фарғона вилояти ҳокими бўлган.
2008 йилдан Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари, “Фарғонаазот» акциядорлик жамияти бош директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлади, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раислигига тайинланди.
Абдухашим Абдуллаев 2006 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.