Мавсум юмушлари

Мавсум юмушлари

«ШАРБАТ» УСУЛИДА СУҒОРИЛДИ

Учкўприк туманидаги “Муҳиддин Камолиддин умид” фермер хўжалигининг 79,5 гектар ер майдони бор. Бу йил ҳар гектар ердан ўртача 80 центнердан ҳосил олиниб, давлат омборларига 210 тонна сара дон топширилди. Айни кунларда 39,5 гектар ерда парваришланаётган пахта баравж ривожланяпти.
– Пахта ҳосили салмоғини ошириш мақсадида шу кунларда минерал ва маҳаллий ўғитлар билан ишлов бериш, ҳашаротларга қарши курашиш тадбирлари олиб бориляп-ти, – дейди фермер хўжалигининг тажрибали сувчиси Собир Абдуллаев. – Бугунги муҳим агротехник тадбирлар жараёнида пахта майдонлари «шарбат» усулида суғорилди.

Ўз мухбиримиз.
Суратни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.