Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг  30 йиллиги олдидан

ЁЗЁВОН ТУМАНИ: ЭЗГУ МАҚСАД, ТАШАББУС  ВА АМАЛИЙ НАТИЖАЛАР

Ёзёвон вилоятимизнинг кенжа ва аҳоли сони жиҳатидан кичик туманлари сирасига киради. Аммо кўп асрлик тарихи бор. Шу кунларда туман тарихига бағишланган китоб ёзаётган адабиётшунос ва тарихчи олимлар Ёзёвон номи ҳатто Алишер Навоий достонларида учрашини аниқлашди. Албатта, бу ҳали илмий жиҳатдан исботланиши, тадқиқ этилиши зарур.

Ҳақиқатан ҳам Ёзёвонга ижодкорларнинг меҳри ўзгача эканлиги яқин тарихимиздан яхши маълум. Ўзбекистон Қаҳрамонлари Саид Аҳмад, Эркин Воҳидов Ёзёвон ва ёзёвонликлар билан жуда қадрдон бўлган. Севимли шоиримиз Муҳаммад Юсуфни ушбу туманга боғлаб турувчи қадрдонлик ришталари мустаҳкам эди.
Айни пайтда ҳам Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлидаги эзгу мақсад ва ташаббуслар бардавом эканлиги қувонарлидир. Мамлакатимиз мустақиллигининг қутлуғ 30 йиллиги олдидан тайёрланган мазкур саҳифа орқали Ёзёвон ва ёзёвонликларнинг баъзи ютуқлари хусусида сўз юритилади.

ЭНДИ ОҒИР ҲУДУД ЭМАС!

Дилшоджон ЖАЛИЛОВ,
Ёзёвон тумани ҳокими

Яқин йилларгача ҳам Ёзёвон тумани
асосан пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган, иқтисодий ривожланиши жиҳатидан қолоқ
туманлардан бири эди.

згу мақсадларни амалга ошириш учун биринчи нав-батда маблағ керак. Шу боис маҳаллий бюджет тушумларини кўпайтиришга астойдил ҳаракат қиляпмиз. 2021 йилнинг биринчи ярмида маҳаллий бюджет тушумлари режасини 5 млрд. сўмга ортиғи билан бажаришни мақсад қилганмиз. Бу туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш сингари йўналишлардаги имкониятларимизни кенгайтиради.
Хуллас, мақсадлар эзгу. Яқин истиқболда Ёзёвон туманини “қизил ҳудуд”дан чиқариш, вилоятимизнинг ҳар томонлама жадал ривожланаётган, обод ва фаровон манзилларидан бирига айлантиришни устувор вазифа сифатида белгилаганмиз.

ЛИМОНЧИЛИК ВА БАЛИҚЧИЛИК
ДАРОМАДНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТИ

Юсуфжон Жўраев чорак аср аввал Ёзёвонга илк лимон кўчатларини олиб келиб, эккан эди. Унинг шогирди сифатида Аҳмаджон Исмоилов туманда лимончилик ҳаётий ва илмий тажрибалар асосида ривожланишига катта ҳисса қўшди. Тарихчи олим, цитрус мевалар етиштириш бўйича миришкор, 76 ёшли Аҳмаджон ота бугунги кунда ҳам қўлидан гулқайчисини қўйгани йўқ.

— Ёзёвоннинг тупроғи лимон етиштиришга жуда мос, — дейди тажрибали боғбон. — Бизнинг шароитда 1 туп лимон кўчатидан 50 килогача ҳосил олиш мумкин. Лимон беш йилда роса мевага кириб, қирқ йилгача яхши ҳосил беради.
Ҳозирги кунда 30 сотихли иссиқхонада лимонимиз бор. Лимон сақлаш учун 10 тонна сиғимга эга музлатгичли омбор қурганмиз. Лекин туманда ҳамон лимонни саноат усулида қайта ишлаш йўлга қўйилмаётгани ачинарли. Чунки Хонобод қишлоғи сингари юз фоиз лимон етиштиришга ихтисослашган маҳаллалар учун бу жуда муҳим.
— Лимон етиштириш кейинги йилларда Қўқон гуруҳи туманларида жуда ҳам оммалашди, — дейди табаррук ёшда ҳам тиниб-тинчимас қаҳрамонимиз. — Аммо лимон Ёзёвоннинг ўзига хос “ташриф қоғози”га айланганига анча бўлди. Туманимиз келажаги учун ушбу тармоқни замонавий мезонлар асосида ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиш керак.
Дарвоқе, туманнинг яна бир брэнди – балиқчилик тармоғини ривожлантириш ҳам доимий эътиборда. Айни пайтда туманда ташкил этилган балиқчилик кластери томонидан энг ноёб балиқ турларини кўпайтириш, қайта ишлаш тармоқларини йўлга қўйиш, бу борада жорий йилда ҳам бир неча истиқболли бизнес-лойиҳаларни амалга ошириш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

 

ҲАР БИР ОИЛАГА
МЕҲР, ЭЪТИБОР

“Аёллар дафтари” билан ишлаш бўйича туманда ўзига хос тизим яратилди. Шу мақсадда 21 минг нафардан зиёд 30
ёшдан юқори бўлган аёллар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилди.

— “Аёллар дафтари”га киритилган 1 минг 335 нафар хотин-қизларимиз билан ишлаш борасида алоҳида “йўл харитаси” тасдиқланган, — дейди туман ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Зулфия Тешабоева. — Бугунги кунга қадар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар тоифасига киритилган 218 нафар хотин-қизларнинг 21 нафари ишга жойланди. 91 нафарига тадбиркорлик қилиш учун кредит ажратилди, 41 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 65 нафарига томорқасидан даромад олиш учун шароит яратилди.
Умуман олганда, 9 тоифа бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг барчасига ёрдам кўрсатилиб, ҳаёти, яшаш шароитини яхшилашга кўмаклашилди. Шу сабабли халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгаши қарори асосида ҳозиргача уларнинг 1166 нафари рўйхатдан чиқарилди.
2021 йил ғалла ва эртаки экинлар ҳосилидан бўшайдиган 7040 гектар ер 18,5 мингдан ортиқ ҳамтуманларимизга иккиламчи шартнома асосида ижарага бериляпти. Уларнинг 8,5 минг нафари расмий ишсизлар бўлса, қолгани “темир дафтар”, “ёшлар дафтари”, “аёллар дафтари”га киритилганлар ҳамда 900 нафари мактаб битирувчиларидир.

 

ФАЙЗЛИ ВА ФАРОВОН МАНЗИЛЛАР

“Обод қишлоқ” дастури дои-расида жорий йилда иккита қишлоқда замонавий шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари асосида қурилиш-бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

астурда 12 млрд. 423 млн. сўм маблағ йўналтириш кўзда тутилган бўлиб, унинг 5 млрд. 803 млн. сўми республика бюджети, 5 млрд. 222 млн. сўми маҳаллий бюджет, 619 млн. сўм тармоқ корхоналари ҳамда 777,5 млн. сўм аҳоли ва тадбиркорлар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
— Бугунги кунга қадар «Хонобод» ва «Тошҳовуз» МФЙда 11,7 км йўллар шағаллаштирилди, 6,3 км йўлларни асфальтлаштириш бўйича лойиҳа ҳужжатлари тайёрланмоқда, — дейди туман ҳокими ўринбосари Дилмурод Бекмирзаев. — Шунингдек, 4,4 км ичимлик суви тармоғи тортилди ҳамда 8,3 км сув тармоғи тортиш ишлари олиб бориляпти. Бешта ижтимоий соҳа объектлари – 13, 5-умумий ўрта таълим мактаблари, «Тошҳовуз» МФЙда мактабгача таълим ташкилотини таъмирлаш, иккита соғлиқни сақлаш муассасаларини мукаммал таъмирдан чиқариш бўйича белгиланган ишлар бажариляпти.
Шу билан бирга, 2 км ирригация тизимлари тозаланди, электр, газ таъминотини яхшилаш бўйича белгиланган вазифалар ижросига киришилди. Ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида уй-жойларнинг ташқи фасадини таъмирлаш, кўчаларга манзарали гуллар экиш, дарахтларга шакл бериш ишлари олиб бориляпти. Айни жараёнда икки қишлоқ аҳлининг ўзи ҳам ғайрат-шижоат кўрсатаётгани эътиборга сазовордир.

МИРИШКОР ФЕРМЕРЛАР

Ёзёвон мамлакатимизда биринчилардан бўлиб фермерлик ҳаракатини йўлга қўйган ва амалий самарасини кўрсатган туман ҳисобланади. Ўтган йиллар мобайнида фермер хўжаликларида пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик каби тармоқлар ҳаётий тажриба, илмий-амалий, инновацион ғоялар асосида ривожланди. Энг муҳими, ерга бўлган муносабат тубдан ўзгарди, боқимандалик кайфиятига буткул барҳам берилди.

Айни пайтда Ёзёвонда икки юздан ортиқ фермер хўжаликлари самарали фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар орасида нафақат вилоятда, балки республика миқёсида ҳам улкан ютуқларга эришаётганлари кўпчиликни ташкил этади.
“Фарзулфиқор” фермер хўжалиги ҳам замон билан ҳамнафас фаолият юритиб, пахта ва ғаллачилик соҳасида ўзига хос мактаб яратди.
— Хўжалигимизнинг асосий майдони Марказий Фарғона ерларида жойлашган, — дейди фермер Мақсуджон Ёқубов. — У пайтларда фермерлик ҳақида яхши тушунчага ҳам эга бўлмаганмиз. Отамиз шу ерда бригадир бўлган. У кишининг маслаҳатлари билан деҳқончилик қилишни бошлаганмиз. Аввало, ерни алдамаслик керак. Дастлабки йилда унумдорлик ниҳоятда паст бўлган. Оиламиз билан ер билан тиллашдик, меҳримизни бердик. Туманимизда пахта ва ғаллачилик бўйича клас-терларнинг ташкил этилгани бизга жуда қўл келди. Қийинчиликлардан қутилиб, асосий эътиборимизни мўл ҳосил олишга қаратяпмиз.
Фермер хўжалиги пахтачилик ва ғаллачилик тармоғининг ҳақиқий миришкори ҳисобланади. Кейинги уч йилда ғалладан 100 центнер, пахтадан эса 50 центнер ҳосил олаётгани фикримизни яққол тасдиқлайди. Бу йил ҳам 58 гектар ерда парваришланган буғдойдан кўзланганидан ортиқ ҳосил олинди. 63 гектар майдонда эса ғўзанинг “С-6570” нави агротехник тадбирлар асосида парваришланмоқда. 2,5 гектар майдондаги боғда ўрик, шафтоли, олма етиштириляпти.
Фермер биргина ўтган йилнинг ўзида 400 миллион сўм соф фойда олиб, замонавий техникалар харид қилди. Истиқболли тармоқлар сифатида парранда, балиқ боқишни йўлга қўйди.