Қутлов

Қутлов

Халқимизда “Ота бир туп тут экса, неча авлодлар марварид теради” деган гап бор. Дарҳақиқат, мана шундай туйғулар ичида шаклланган, чиниққан, жамият ривожи, мамлакатимизнинг гуллаб-яшнаши учун неча-неча шогирдларни тарбиялаб, фидокорона меҳнат қилиб келаётган устоз — Фарғона вилояти статистика бошқармаси бошлиғи Саттор Рўзибаевич Шамшидинов бугун ўзининг 60 йиллигини нишонламоқда.

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда Марғилон ахборот ҳисоблаш станцияси операторлигидан бошлаган С.Шамшидинов шу соҳада катта иқтисодчи, Марғилон шаҳар статистика бўлими 1-тоифали мутахассиси, Марғилон шаҳар иқтисодиёт ва статистика бўлими бошлиғи ўринбосари, шаҳар статистика ва консалтинг хизмати маркази директори, статистика ва ҳисоблаш ишлари маркази бошлиғи лавозимларида меҳнат қилди. 2003 — 2009 йилгача Марғилон шаҳар статистика бўлими бошлиғи, 2009 йилдан Фарғона вилояти статистика бошқармаси бошлиғи вазифасида самарали меҳнат қилиб келмоқда.
Фарғона вилояти статистика бошқармаси устоз Саттор Рўзибаевич Шамшидиновни қутлуғ 60 ёши билан самимий муборакбод этади.

Фарғона вилояти статистика
бошқармаси жамоаси.