Тўрт эгизак дунёга келди

Тўрт эгизак дунёга  келди

Фарғона шаҳрининг “Хўжамағиз” МФЙда яшовчи Одиловлар оиласида бирданига 4 нафар чақалоқ дунёга келди.

Бу оилада 2016 ва 2018 йилларда ҳам қиз фарзандлар туғилган. Эндиликда Ғанижон ва Мунаввархон Одиловлар оиласида 6 нафар фарзанд тарбияланмоқда.
— Яхши ният билан тўрт нафар эгизак фарзандларимизга Тўлқинбой, Абдукарим, Абдуҳаким ва Зилола исмларини қўйдик, — дейди бахтли оила соҳиби. – Келажакда болаларимизни элу юрт корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялашга ҳаракат қиламиз.
Ўз мухбиримиз.