Футбол

Футбол

Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг Про лига жамоалари нав-батдаги тур учрашувини ўтказди. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида “Янгиер”ни қабул қилди.

Учрашувда майдон эгаларининг устунлиги сезилиб турди. Меҳмонлар асосан ҳимояда тургани ҳолда, қарши ҳужумга ўтиб туришди. “Нефтчи”нинг шиддатли ҳужумлари кўп бўлган бўлса-да, фақат икки марта рақиблари дарвозасини аниқ нишонга олишга муваффақ бўлишди. Марко Обрадович 29 ва 50 дақиқаларда тўп киритиб, жамоа ғалабасини таъминланди.
“Нефтчи” 10 ўйиндан кейин 22 очко жамғариб, турнир жадвалини бошқариб турибди. Самарқанднинг “Динамо” ва Тошкентнинг “Олимпик” жамоаларида 20 тадан очко бор.
— Ўйинда ғалаба қозониши-миз шарт эди, чунки бундан аввалги кетма-кет иккита учрашувда 5 та гол ўтказиб юбориб, мағлуб бўлган эдик.
Бугун йигитларимизнинг барчаси яхши ўйнади. Кейинги беллашувларга ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз ва мухлислар ишончини оқлаймиз. Мақсадимиз Суперлигага қайтиш, — деди матбуот анжуманида “Нефтчи” бош мураббийи Илҳомжон Мўминжонов.
Р. ЖУМАЕВ.