Қилмиш-қидирмиш

Қилмиш-қидирмиш

300 ДОЛЛАРГА ИШГА КИРИТИБ ҚЎЙМОҚЧИ ЭДИ…

Мустақиллик йилларида темир йўл тизими ривожига қаратилган юксак эътибор, бу борада олиб борилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида соҳа ходимларининг жамиятда катта ҳурматга сазовор бўлиши учун барча шароитлар яратилди.

“Қўқон” минтақавий темир йўл узелига қарашли “Қўқон” тиклаш поезди бригадасида кран машинисти ёрдамчиси Асад Маҳкамов ҳам ана шундай имкониятлардан баҳраманд бўлиб келаётган соҳа ходимларидан бири эди. Афсуски, ноқонуний пул топиш йўлидаги хатти-ҳаракати уни шарафли касбидан кетишига сабаб бўлди.
У “Қўқон” минтақавий темир йўл узелида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, Азизни алдади. Ундан “яхшилиги” эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилиб, бу пуллар ўзига эмаслиги, аксинча ўзи савоб учун ёрдам беришини таъкидлайди.
Азизнинг мурожаати асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда нафсига қул бўлган Асадбек ушбу миқдордаги пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.
Бу ҳолат юзасидан Асад Маҳ-
камовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукмига кўра икки йил давомида ойлик иш ҳақидан 20 фоиз ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Улуғбек АРТИКОВ,
Ўзбекистон Республикаси транспорт прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи в/б.
Шуҳрат РАЙИМБЕРДИЕВ,
“Фарғона” халқаро
аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси катта инспектори.