Хушхабар

Хушхабар

Фарғоналик жаҳон чемпионлари

Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт саройида қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Нуфузли мусобақа якунига кўра, республикамиз спортчилари умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни қўлга киритдилар. Муросасиз кечган беллашувларда вакилларимиз 8 та олтин, 11 та кумуш ва 11 та бронза, жами 30 та медалга сазовор бўлишди.

Мазкур чемпионатда Фурқат туманилик Гулжаҳон Норматова ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 50 килограмм вазн тоифасида барча рақибларидан устун келди. Шунингдек, Марғилон фарзанди Ғиёсиддин Жамолиддинов 60 килограмм вазн тоифасида, бағдодлик Жамшид Раҳмоналиев эса 90 (+) килограмм вазн тоифасида респуб-
ликамиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, жаҳон чемпиони деган шарафни қўлга киритдилар.
Р. ЖУМАЕВ.