Ғалла – 2021

Ғалла – 2021

ОМБОРЛАРИМИЗ ДОНГА ТЎЛМОҚДА

Риштон туманида ташкил этилган 4 та ғаллачилик кластери томонидан мавсум юмушлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Айни кунларда 7 минг 880 гектар ерда парваришланган элимизнинг ризқ-насибасини ўз вақтида дон қабул қилиш омборларига йиғиб олиш мақсадида 20 та отрядда ишлар аниқ тизим асосида давом эттириляпти.
— 98 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 2836 гектар ерда ғалла ҳосили салмоғи барчамизни беҳад мамнун этмоқда, — дейди “Қаҳрамон” ғаллачилик кластери раҳбари Исомиддин Ўринбоев. – 9 та отрядга бириктирилган юқори унумли комбайнлар ёрдамида йиғиб олинаётган дон пешма-пеш омборларга етказиб бериляпти.

Ўз мухбиримиз.
Суратларни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.