Қишлоқ хўжалиги: истиқбол ва самара

ҲАР ГЕКТАРДАН 100 ЦЕНТНЕР ҲОСИЛ ОЛИШ – БОШ МАҚСАД

Бағдод туманидаги “Замин Бағдод” фермер хўжалигида жаҳон андозалари даражасида сифатли уруғлик буғдой етиштиришда пойтахт Тошкент, Жиззах ва Қашақадарё вилоятидаги ихтисослашган илмий марказлар, илғор фермерлар билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган.

— Уруғлик буғдой етиштириш борасида йигирма йиллик тажрибамиз бор, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Латифжон Йўлбарсов. – Бу йил 76 гектар ерда “Замин-1”, “Яксарт” навли уруғлик буғдой парваришланди. Айни кунларда ғалла мавсуми билан боғлиқ барча тайёргарлик ишлари якунига етказилди. Кейинги йилларда ҳар гектар ердан 100 центнердан ҳосил оляпмиз, жорий йилги натижа янада яхшиланишига ишонамиз.
Ўз мухбиримиз.