Футбол: Биринчи давра якунланди

Футбол: Биринчи давра  якунланди

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг Про лигасида биринчи давра ўйинлари якунланди. Мусобақа пешқадами «Нефтчи» охирги турда «Бухоро» меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу фарғоналик футболчиларнинг мавсумдаги биринчи мағлубиятидир. Жамоа Тошкентнинг «Олимпик» жамоаси билан дуранг ўйнаб, қолган барча учрашувларни ғалаба билан якунлаган эди.

“Нефтчи” жамоаси 9 турдан ке-йин 19 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. 16 очко тўплаган «Бухоро» эса иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Учинчи ўринда бораётган «Олимпик» 14 очкога эга.
Фарғоналиклар биринчи даврада очколар тўплаш билангина эмас, рақиблар дарвозасига тўп киритишда ҳам намуна бўлишди. Ўтган баҳсларда рақиблар дарвозасига 20 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 3 та тўп ўтказиб юборишди. Рақиблар дарвозасига 6 та гол урган сербиялик Марко Обрадович тўпурарлар баҳсида пешқадам бўлиб турибди.

Дониёр ЭРГАШЕВ.