Чим устида хоккей “ЗАРНИГОР”НИНГ НАВБАТДАГИ МУВАФФАҚИЯТИ

Чим устида хоккей “ЗАРНИГОР”НИНГ  НАВБАТДАГИ  МУВАФФАҚИЯТИ

Шу йилнинг 11-16 май кунлари Андижон шаҳридаги спорт мажмуасида чим устида хоккей бўйича 21 ва ундан кичик ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг номдор жамоалари ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Мусобақаларга пухта тайёргарлик кўрган Фарғона вилояти терма жамоаси хоккейчи қизлари вилоят шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.
“Зарнигор” жамоаси бу гал иккинчи ўринни қўлга киритди. Нодира Жўраева, Диёра Рўзиева, Зарнигор Абдуҳамидова, Азиза Носирова каби жамоа аъзолари ғолиблик учун курашда бор маҳоратларини ишга солдилар.
Чемпионатга қизларни тайёрлашда беғараз ёрдамларини аямаган барча мутасадди ташкилот вакилларига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.
А. ВАҲОБОВ,
вилоят чим устида хоккей федерацияси
ижрочи директори.