Чилги ҳосил

Чилги ҳосил

ИЛҒОР ПИЛЛАКОР ОИЛАГА  10 МЛН. СЎМ

Бу йил ҳам “Зийнатжон файзи” фермер хўжалигидан 3 қути ипак қурти олиб, оила соҳиби Сабохон ая Деҳқонованинг амалий кўрсатма ва маслаҳатлари асосида ипак қурти боқишди. Натижада 180 ўрнига 220 килограмм сифатли “кумуш тола”ни териб олиб, пилла сотиш шартнома режасини вилоятда биринчи бўлиб бажаришди.
Илғор пиллакорлар оиласини туман ҳокими Шуҳрат Тожиҳакимов қутлаб, 10 млн. сўм пул мукофотини тантанали равишда топширди.
— Сифатли саноат хомашёси етиштириш учун барчамиз астойдил меҳнат қиламиз, — дейди К. Аъзамов. — Боиси, бир неча йиллардан буён ипак қурти парваришлаш оиламиз учун қўшимча даромад манбаи бўлиб келмоқда.
Гулноза ЭРГАШЕВА.