ХОТИРА БОР ЭКАН — МИЛЛАТ БАРҲАЁТ

ХОТИРА БОР ЭКАН — МИЛЛАТ БАРҲАЁТ

Вилоятимизда “шараф лентаси” тарқатилмоқда

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши томонидан тинч ва ёруғ кунларимиз учун курашган ватандошларимиз хотирасини ёд этиш, боболаримизга эҳтиром кўрсатиш мақсадида “Хотира бор экан –миллат барҳаёт“ шиори остида  “Шараф лентаси”  тарқатилмоқда.

— “Шараф лентаси”ни кўксимга тақар эканман, тинчлик, бугунги фаровон кунлар учун курашган аждодларимиздан яна бир бор фахрланиш туйғусини ҳис қилдим, — дейди фаол ёшлардан бири Абдулазиз Абдуҳамидов.— Бу йўлда заҳмат чекканларнинг қадри улуғ, хотираси азиздир.

Вилоятимизнинг 19 та туман-шаҳарларида ҳам  бу тадбир қизғин давом этмоқда. Савдо мажмуалари, корхона-ташкилотлар, таълим муассасалари ва бошқа  аҳоли гавжум масканларда “Шараф ленталари” тақдим этилмоқда.

 Шоҳсанам ЭШМАТОВА.

Элёр ОЛИМОВ олган сурат.