Китобхон мактаб

Китобхон мактаб

Фарғона туман халқ таълими бўлимга қарашли  61-умумий ўрта таълим мактабида 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшлар маънавиятини  юксалтириш, улар  ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор бериляпти.

Бу ерда  таҳсил  олаётган 327 нафар ўқувчи ёш  ўртасида “Энг китобхон синф” кўрик-танлови ўтказилди. Шу куни 131 номдаги  бадиий китоблар харид қилинди.

— Мактабимизда “Китобим — офтобим”, “Мен севган адиб”, ”Фарзандимга 3 китоб”, “Китоб бизни бирлаштиради”, “Мен севган эртак”,  “Менинг китоб жавоним”  мавзусида байрам тадбирлари, учрашувлар ўтказиш анъанага айланган, — дейди мактаб кутубхонаси мудири Ҳабибахон Мирзааҳмедова.

Мактабда “Ёш китобхон” тўгараги фаолият кўрсатиб турибди. Бу ерда  ўқувчи-ёшлар  билан бирга маҳалладаги уюшмаган ёшларни китоб мутолаасига жалб этиш ишлари олиб борилмоқда.

Юқори синф  ўқувчилари ўртасида  “Ким бўлсам экан”, ”Менинг бизнес ғоям” мавзуларида учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Матн ва сурат муаллифи Шерзод Қорабоев.