Илмдан бошқа нажот йўқ

Вилоятимиздаги барча олий ўқув юртларида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай!” мавзусида ёшлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Фарғона давлат университетида ана шундай мулоқот ўтказилди.
Унда Фарғона давлат университети ва Латвия Ахборот тизимлари менежменти Олий мактаби (ISMA)нинг Фарғона шаҳридаги филиали олимлари, илмий тадқиқотчи, талаба ва магистрантлари иштирок этишди.
Саййид Муҳиддин махдум номли ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Муҳаммадали Ҳайитбоев, Фарғона шаҳар бош имом-хатиби Жўрабек Раҳмонов, шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси, маънавият-тарғибот маркази вакиллари маърузаларида илм-маърифатнинг ёшлар тарбияси, эртанги камолотидаги ўрни, жаҳолатга қарши курашда енгилмас қурол эканлиги таъкидланди.
Ёт оқимлар гирдобида қолган, тўғри йўлдан адашган кимсалар ҳақидаги ижтимоий видеоролик намойиш этилди.
ISMA Фарғона филиали матбуот хизмати.