Қирғизистонлик талабаларга сертификатлар топширилди

Сўнгги йилларда Фарғона давлат университетининг Қирғизистон Рес-публикаси олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ришталари янада мустаҳкамланди.
2018 йил декабрь ойида 100 нафар олийгоҳ талабалари Ўш давлат университети профессор-ўқитувчиларининг онлайн дарсларида қатнашиб, сертификат олишган эди. Яқинда Ўш давлат университетининг 16 нафар талабаси Фарғона давлат университетида табиий ва хорижий фанлар йўналишларида таълим олдилар.
Олийгоҳнинг халқаро бўлими томонидан ташкил этилган тантанали тадбирда қирғизистонлик талабаларга махсус сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.
ФарДУ матбуот хизмати.