Чин дилдан қувондим

Чин дилдан  қувондим

Президентимизнинг ёшларга мурожаатини ўқиб, жуда қувондим.

Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этиларкан.  Ушбу грант маблағлари тўрт йил давомида тўлаб борилади. Илм йўлини танлаган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кейинги йилдан бошлаб магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотасини икки баробарга ошириш ҳам таъкидланди.

Икки ва ундан ортиқ фарзанди олий ўқув юртида шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш йўлга қўйилиши айтилди.

Энди синглим ҳам ўқишга кирса, ота-онамга қийин бўлмас экан. Чунки акам  Фарғона политехника институтининг учинчи курс талабаси. Шартнома асосида ўқийди. Мен давлат грантига ўтишни орзу қиламан. Синглим ҳам олий таълим муассасасига ҳужжат топширади. Оддий деҳқон 3 нафар талабани қандай ўқита оларкан, деб кўп ўйлардим. Юртбошимизнинг мурожаатини эшитиб, кўнглим таскин топди.

Ёшларга  илм олиш йўлидаги имконият янада кучаяди. Бундан жуда мамнунман. Ишонч ва эътибор зиммамизга янада катта масъулият юклайди.

Жавлонбек РАВШАНОВ,

Бағдод тумани.