БУГУНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ КАСАБА УЮШМАЛАРИ

БУГУНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ КАСАБА УЮШМАЛАРИ

Маълумки, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойи ўтказилиб, юртимиз тарихида илк бор Президентимиз касаба уюшмалари қурултойи қатнашчиларига табрик йўллади. Давлатимиз раҳбари табригида 11 ноябрни Касаба уюшма­лари куни сифатида белгилаш таклифи илгари сурилди.

 

Шу кунларда вилоятимизда ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳаларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Фе­дерацияси ҳамда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари” мавзусида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, респуб-лика олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” шўъба корхо­наси, “Farg’onaazot” АЖ, “Avtooyna” АЖ, “UzSungwoo” ҚК МЧЖ, “Hududgaz Farg’ona” газ таъминоти филиали, вилоят молия, ғазначилик бошқармалари, бир қатор таълим муассасаларида ана шу мавзуда тад­бирлар ташкил этилди.

Юзма-юз мулоқотларда жамоа шартномаси, ижтимоий ҳимоя, ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари, касаба уюшмалари ташкилотлари­нинг мажбурият ва вазифалари, иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатлари борасида иштирокчиларнинг билим доираси кенгайтирилди.

2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлар таҳлил этилиб, яқин истиқболда касаба уюшмалари фаолиятини янги босқичга кўтариш бўйича устувор вазифалар белгилан­ди.

Ботир ОМОН.