“Қизлар овози” ФОРУМИ

“Қизлар овози” ФОРУМИ

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агент­лиги қошидаги “Қизлар овози” клуби жамиятда аёллар, айниқса, қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтидори ва салоҳиятини юзага чиқаришга кўмаклашиш, улар учун муносиб меҳнат шароитини яратиш каби муҳим вазифаларни адо этишни мақсад қилган.

 “ТАШАББУСКОР, ДЎСТ, ҲАМФИКРМИЗ, ДУГОНАЖОН!”

Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройида клубнинг бир йиллик фаолияти сарҳисобига бағишланган “Қизлар овози” форуми бўлиб ўтди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев то­монидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида ташкил этилган форумда вилоятимизнинг барча туман-шаҳарларидан фаол ва ташаббус-кор қизлар жам бўлишди.

Дастлаб вилоят “Қизлар овози” клуби раиси Зарнигор Убайдуллаеванинг ҳисоботи тингланди.

Фарғона давлат университети талаба­си, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Моҳидил Қурбонова клуб­нинг янги раиси этиб сайланди.

— Клубимиз санъат ва маданият, ҳуқуқий саводхонлик, спорт, тадбиркор­лик, жамоатчилик ишлари, ОАВ сингари еттита йўналишни ўз ичига олади, — дейди ёш рассом, клуб координатори Муштарийбегим Қурбонова. — Унинг Ёшлар ишлари агентлиги қошида фао­лият кўрсатаётганига кўп вақт бўлмади. Шундай бўлса-да, юзлаб тенгдошла­римизни бирлаштиришга, уларни фаол ҳаётга йўналтиришга ҳаракат қиляпмиз. Олдинда опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган интерактив лойиҳалар кутмоқда.

Форум доирасида вилоятимиз­да тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ҳунарманд қизларнинг маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.

40 нафар изланувчан ва ташаббускор қизларга Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бўлимининг ташаккур­нома ва қимматбаҳо совғалари тақдим қилинди. Шундан сўнг “Ташаббускор, дўст, ҳамфикрмиз, дугонажон!” номли “Қизлар овози” клуби мадҳияси куйлан­ди.

Дилнавоз ҚЎЛДОШЕВА.