Press "Enter" to skip to content

Амалий ишлар кўлами кенг

Маҳалла фуқаролар йиғинига бўлган эътибор ва ғамхўрлик кўлами кенгайди, ҳуқуқ ва манфаатлари ошди. Эндиликда маҳалла аҳоли ҳаёт тарзининг барча жабҳаларида беминнат кўмак бериб келувчи ишончли тузилмага айланди. Маҳалла институтининг давлат ва ижтимоий ҳаётдаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётган жараёнларда ”Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Ўтган йилнинг ўзида Наврўз ва Мустақиллик байрамлари муносабати билан ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарларидан фонднинг вилоят бўлими бошқаруви ва бўлинмалари ҳисоб рақамига ихтиёрий равишда тушган 9 млрд. 711 млн. сўм маблағлар тегишли тақсимотларига кўра мақсадли йўналтирилди. Хусусан, “Нуроний” ҳамда “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 971,1 млн. сўмдан маб- лағ ўтказиб берилди. Ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига бир йилда бир марта тўланадиган лавозим маоши миқдоридаги моддий ёрдам харажатлари учун 3 млрд. 912,5 млн. сўм молиялаштирилди. Шунингдек, давлат-хусусий шерикчилик асосида янги фойдаланишга топширилган маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника таъминотини яхшилаш мақсадида 551 млн. сўм маб-лағ сарфланиб, уларнинг 45 таси мебель жиҳозлари, 12 таси замонавий компьютер жамланмалари билан таъминланди, 594 та фуқаролар йиғинлари хизмат бинолари коммунал тўловлари учун 447,9 млн. сўм тўлаб берилди.

“Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланган 54 нафар маҳалла ходимлари ҳамда фаол фуқаролар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди тизими ишчи-хизматчилари, эҳтиёжманд оилаларнинг дам олиш масканларида соғликларини тиклашлари учун 298,4 млн. сўм маблағ сарфланди. Бундан ташқари, байрам ва шонли саналарда ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахслар, табиий офатдан жабр кўрган фуқаролар мурожаатларини ижобий ҳал этиш учун 314,9 млн. сўм моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди.

”Мурувват” ва “Саховат” уйи ҳамда маҳаллалардаги эҳтиёжманд фуқаролар “Маҳалла муруввати” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган 118,4 млн. сўмлик маҳсулотлар билан таъминланди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ходимлари малакасини ошириш, бўлим ва бўлинмалар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 171 млн. сўм маблағ сарфланди.

Вилоят бўйича жами маъмурий харажатлар 2 590,0 млн. сўмни, жумладан, аппарат ходимлари учун 2 145,0 млн. сўм, ташкилий ва хўжалик ишларига 386,9 млн. сўм, автотранспорт воситаларини сақлаш харажатлари 58,1 млн. сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, уй-жойга муҳтож фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш учун 167 нафар фуқароларга ажратилган арзон уй-жойларнинг биринчи тўлов бадали учун 2 586,7 млн. сўм тўлаб берилди.

“Abs Finans аudit” МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилоти томонидан фонднинг вилоят бўлим бошқаруви ва бўлинмалари бухгалтерия балансидан иборат йиллик молиявий ҳисоботи, шунинг- дек, ҳисоб сиёсатининг муҳим жиҳатлари ва бошқа бухгалтерия ҳисоб-китоблари аудити ўтказилди. Аудиторлик хулосасига кўра, 2021 йилдаги фаолияти натижалари бўйича ижобий хулосалар берилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар қарорлари асосида 70 мингдан ортиқ “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали оилалар, ногиронлиги бўлганлар, ёлғиз қариялар ва бошқа эҳтиёжмандларга 33,7 млрд. сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят
бўлим бошқаруви.

Ulashing: