Press "Enter" to skip to content

Улуғ айём муборак!

Муқаддас динимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик, меҳр-шафқат каби буюк фазилатлари янада ёрқин намоён бўладиган ушбу шукуҳли кунларда шукроналар айтамиз.

Рамазон ойининг файзу тароватидан баҳраманд бўлиб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат ва аҳиллик муҳитини мус- таҳкамлаш, муҳтарам нуронийлар, аёллар ва болаларга меҳр ва эътибор кўрсатиш, эҳтиёжманд инсонларга беғараз ёрдам бериш сингари савобли ишларни амалга оширишга интилганимиз — Рамазон ҳам якун топмоқда.
“Яхши кунлар тез ўтади”, дейишади. Бир томондан ол-
димизда эшик қоқиб турган Ра- мазон ҳайити шукуҳидан кўнг- лимиз масрур бўлса, иккинчи жиҳатдан бир ойлик баракотли меҳмонимизни кузатганимиздан маҳзунлик туяётганимиз ҳам бор гап.
Жонажон диёримизнинг мўмин-мусулмонлари ўн икки ойнинг султони бўлмиш Рамазон ойини ҳам ниҳоятда кўтаринки руҳда, кечаларини тоат-ибодат, кундузларини рўзадор ҳолда файзу футуҳ билан ўтказиб, бу ойни солиҳ амаллар ва Аллоҳ розилиги йўлидаги ибодатлар ойига айлантирдилар. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таоло ваъда қилган буюк мукофотни қабул қилиш куни Ийди-Фитр, яъни Рамазон ҳайити каби улкан шодиёнани ҳам интиқлик ила кутмоқдалар.
Аллоҳ таоло Ўзининг муборак каломида шундай марҳамат қилган: “Айтинг: Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан, бас (албатта) шулар сабабли (мўминлар) шодлансинлар! У тўплаган нарса (бойлик)ларидан яхшироқдир” (Юнус сураси, 58-оят).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида, у (мадиналик)ларнинг икки куни бўлиб, улар ўша кунларида ўйин-кулги қилишар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу икки кун қандоқ кун?” деб сўрадилар. Улар: “Биз жоҳилиятда шу кунларда ўйин-кулги қилар эдик”, дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ сизларга у иккиси ўрнига улардан кўра яхшироқ – Азҳо (Қурбон ҳайити) ва Фитр (Рамазон ҳа- йити) кунларини берди”, дедилар” (“Сунан” эгалари ривоят қилган).
Халқимиз қадимдан, хусусан, Ислом дини билан шарафланган кундан бошлаб Рамазон ҳайитини тантанали равишда байрам қилиб нишонлаб келган. Ийд намозини ўқиш учун бутун шаҳар аҳли бир намозгоҳга йиғилган.
Ҳайит кунлари бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш, фақиру камбағалларга моддий ёрдам кўрсатиш, болаларга ҳайитлик совғалари улашиш халқимиз ичида анъанага айланган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминнинг дунё қайғуларидан бирини кетказса, Аллоҳ унинг қиёмат кунидаги қайғуларидан бирини кетказади. Ким дунёда бир қийналган (биродари)нинг оғирини енгил қилса, Аллоҳ таоло унинг қиёматдаги оғирини енгил қилади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ таоло уни дунё ва охиратда сатр қилади. Қайси бир банда биродарининг ёрдамида бўлса, Аллоҳ таоло ҳам унинг ёрдамида бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Шунингдек, ҳайит арафасида кўни-қўшниларга меҳр-мурувват кўрсатиш билан бирга моддий ёрдамга муҳтож кишилар, яъни кам таъминланган оилаларга хайр-эҳсон қилинса, уларнинг хонадонларига ҳам байрам шукуҳи кириб келган бўлади. Шу ўринда эсга олиш лозим бўлган яна бир жиҳат, Фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақа ҳисобланади. Бу молиявий ибодат шариатимизда рўзадорнинг рўзаси комил бўлишига халал берадиган турли беҳуда гап-сўз ва хатти-ҳаракатлардан поклаш ва мискинларга таом бўлиш маъносида жорий қилинган.
Ҳанафий мазҳабига кўра Рамазон ҳайити куни тонг отиши билан садақаи фитрни бериш вожиб бўлади. Аммо ундан олдин Рамазоннинг аввалги кунларида бериш ҳам жоиз ҳисобланади. Фитр садақасини бериш туфайли камбағалларнинг хонадонларига ҳам хурсанд-
чилик улашилган бўлади.
Шунингдек, узоқлашиб кетган қариндошлар билан, айрим аразлашган дўст-яқинлар билан ҳайит баҳонасида алоқаларни тиклаш, ярашиб олиш лозим. Зеро, силаи раҳмни узган ёки мусулмон биродарига гина қилган кишиларга фазилатли кунларнинг яхшилиги етмаслиги ҳақида ривоятлар бор. Шу боис, бунга жиддий қараш керак. Бундай ҳолатларда ҳайитликлар бериш ҳам орадаги кудуратнинг кўтарилишига сабаб бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизга Рамазон ҳайитини муборак қилсин. Бу куннинг баракотидан савобли амалларни кўпайтиришни Яратганнинг ўзи насиб айласин. Ихлосли халқимизнинг муҳаб- бати, улуғ кунларда қилган яхши амаллар ҳам дуолар сабаб Аллоҳ бутун дунёни, хусусан, Ватанимизни ҳам тинч-осойиш- та қилсин! Барчамизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Убайдуллоҳ АБДУЛЛАЕВ,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Ulashing: