Press "Enter" to skip to content

МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТИББИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ соҳа ривожининг янги босқичини бошлаб берди

Last updated on 20.12.2022

Нурилло МАМАСИДИҚОВ,
Марказий Осиё халқаро тиббиёт университети ректори, тиббиёт кластери раҳбари.

Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегияси 5-йўналишида аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб берилган. Шундан келиб чиқиб, замонавий тиббиёт талабларига мос равишда даволаш, диагностика ва университет – бу учта мажмуа яхлитлигида кластер ҳосил қилдик.

Янги бунёд этилган Марказий Осиё тиббиёт университети 10 та диагностика ва даволаш клиникалари қаторида тиббиёт кластерининг мантиқий давоми сифатида Фарғона шаҳрида фаолиятини бошлади.

Лойиҳа қиймати 110 миллиард сўмдан зиёдни ташкил этган университетнинг моддий-техник базаси 1 млрд. сўмлик лаборатория жиҳозлари, 800 миллион сўмлик тиббиёт анатомик столи, 500 миллион сўмлик анатомик асбоб-ускуналар, 600 миллион сўмлик ўқув адабиётлари, Германиянинг “Siemens” компаниясида ишлаб чиқарилган 1,8 миллион АҚШ долларилик юқори технологияли рентген ва ангеограф аппаратлари, Phillips мультиспирал компьютер томографияси билан мустаҳкамланди.

Университетга жорий ўқув йилида 600 нафар талаба қабул қилинган бўлса, келгуси ўқув йилидан уларнинг сафи 1500 нафарга етказилиши кўзда тутилмоқда. Таълим даргоҳида даволаш иши, стоматология, педиатрия йўналишлари мавжуд бўлиб, талабалар 50 нафардан зиёд хорижий давлатларда таҳсил олган маҳаллий порфессор-ўқитувчилар билан биргаликда 3 нафар туркиялик тажрибали ўқитувчилардан сабоқ олишади. Қолаверса, Германия ва Россия давлатларидаги етакчи тиббиёт институтларининг ўқитувчилари онлайн тарзда дарс машғулотларини олиб боришади.
Ўқув услуби кредит-модуль тизимида ташкил этилган бўлиб, талабалар таълим жараёнининг
дастлабки босқичиданоқ амалиётга жалб этилади. Улар юқори технологияли диагностика
ва даволаш клиникаларида амалий ишга киришишлари университетнинг бошқа тиббиёт
олийгоҳларидан фарқловчи муҳим жиҳатлардан биридир. Талабалар ҳафтада бир маротаба кун
давомида беморларни текшириш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ёрдам кўрсатиш, касалликнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, оилаларда тиббий маданиятни ошириш ва
соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишларини бевосита ўрганиб боришади. Бу таълим ва ама-
лиёт жараёнларини чуқурлаштириш имконини беради. Университетда таълим сифатини ошириш ва
талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи доимий назоратга олинган. Семестрлар якунида энг
юқори натижаларга эришган талабаларнинг контракт тўловига чегирма жорий қилинади, уларга
“ректор стипендияси” татбиқ этилади.Ривожланган давлатлар таълим соҳасига эъти-
бор қаратадиган бўлсак, уларда тиббиёт тизими интеграциясини кўриш мумкин. Яъни, таълим –
амалиёт – юқори сифатли тиббиёт технологияси. Шу асосда университет Беларусь, Россия, Туркия,
АҚШ, Корея Республикаси билан академик мобиллик ҳамкорлик қилмоқда, хориж технологиясига
асосланган илғор педагогик тизим йўлга қўйилди.
Меҳнат бозорининг кейинги ривожини ҳисобга олган ҳолда, университет битирувчиларини
ишга жойлаштириш мақсадида мавжуд клиникаларимизда иш ўринлари тайёрлаб қўйилади.
Улар ўз хоҳишларига кўра, фаолиятларини ўзимизда давом эттиришлари мумкин бўлади.
Ҳозирда илм, инновация ва амалиёт мужассамлигида олийгоҳ филиалларини очиш, йўна-
лишларни кўпайтириш, талабалар яшаш жойи ва хорижий ўқитувчилар учун меҳмонхона мажмуа-
сини қуриш, реконструкция қилиш масалалари устида иш олиб бормоқдамиз. Яқин кунларда
университет ўзининг яна бир янги биносига эга бўлади.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни янада та-
комиллаштириш, халқаро таълим стандартларини жорий этиш, тиббий хизматлар ҳажми ва
сифатини ошириш, тиббиёт амалиёти, таълими ва илмий тадқиқотлари ўртасидаги интеграция-
ни таъминлаш, даволаш-ташхислаш жараёнига илғор ютуқларни ва инновацияларни татбиқ
этиш мақсадида ташкил этилган тиббиёт кластери, том маънода, соҳа ривожининг янги босқичи-
ни бошлаб берди, десак янглишмаган бўламиз.

Ulashing: