Press "Enter" to skip to content

Кун жараёни

“Uzbekistan аirways” АЖ очиқ мулоқот ташкил этди

Мазкур тадбирда фарғоналик тадбиркорлар, сайёҳлик ташкилотлари вакиллари, авиачипта сотуви бўйича агентлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Учрашув аввалида акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг тижорат ва туризм бўйича ўринбосари Шуҳрат Худойқулов тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни ва яқин йилларга мўлжалланган истиқболли режалар хусусида маълумот бериб ўтди.
Бугунги кунда “Uzbekistan airways” АЖ йўловчиларга ҳар томонлама қулайлик яратиш мақсадида бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга оширмоқда. Мақсад — йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, авиақатновлар географиясини кенгайтириш, мамлакатимизда туризм салоҳиятининг ривожланишига ҳисса қўшиш. Ҳозирда ишга туширилган мобиль иловаси орқали барча хизматлар онлайн тартибда олиб борилмоқда.
Очиқ мулоқотда келишув асосида чартер рейсларини ташкил этиш, авиахизматлар турини кўпайтириш, чипта нархларини арзонлаштириш, парвоз пайтида йўловчиларга қўшимча хизматлар кўрсатиш, уларнинг мурожаат ва таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиш каби масалаларда савол- жавоблар бўлиб ўтди.

Ulashing: