Press "Enter" to skip to content

“Фарғона ҳақиқати” газетаси тахламларидан

ЕТМИШ ЙИЛ МУҚАДДАМ, МАЙ ОЙИДА…

“Областимизнинг ҳамма шаҳар ва район марказларида Алоқа министрлиги ихтиёрида ва колхозларда радиоузел бор. Бу 14 мингга яқин радиоточкага қувват бермоқда. Бундан 38 таси колхозчилар қуввати билан қурилган колхоз радиоузеллари ҳисобланади. 4300дан ортиқ ишчи, хизматчи ва колхозчиларимиз ўз радиоприёмникларига эга”.

“Коммуна” газетаси. 1952 йил 7 май, 91-сонидаги “Радиолаштириш ва радио эшитиш ишини янада яхшилайлик” мақоласидан.
“Тошлоқ район Заркент қишлоқ совети ҳузуридаги кутубхона қишлоқ меҳнаткашларининг севимли жойи бўлиб қолган. Улар бу ерда янги-янги китоблар ўқийдилар, қишлоқ хўжалиги, айниқса, пахтачиликни ривожлантиришга доир лекция ва суҳбатлар тинглайдилар”.
“Коммуна” газетаси. 1952 йил 13 май, 94-сонидаги “Қишлоқ кутубхоналарининг ишини намунали ташкил этайлик” мақоласидан.

“Миллий республикаларда, шу жумладан Ўзбекистонда таржима ҳақидаги масала катта ўрин олади. Республикадаги тилшунослар ўзбек тили грамматика қоидаларини яратиб, умумий терминология луғатларини нашр этиб, таржимонларга қўлларидан келган қадар ёрдам бермасалар, таржима ишларининг юксак поғонага кўтарилмаслиги аёндир”.

“Коммуна” газетаси. 1952 йил 30 май, 106-сонидаги “Тилшунослик масалалари юзасидан республика илмий конференцияси” мақоласидан.

Ulashing: