Press "Enter" to skip to content

Пиллачилик

Хирмон салмоғи ошди

Жорий мавсумда, 39 минг 168 қути ипак қурти уруғлари парваришланиб, 2 минг 233 тонна қимматбаҳо саноат ҳосили етиштирилди. Ҳар қути ипак қурти уруғидан олинган ҳосилдорлик салмоғи 57, 5 килограммни ташкил қилди.

Ипак қурти боқувчилар ҳамда касаначиларга етиштирилган ҳосилга тарозининг устида ҳисоб-китоб қилинди. “Бир хонадонга бир қути” тамо-йили асосида иш олиб борилди. Натижада 96942 нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Мавсумий иш билан таъминланган фуқароларга 6 млрд. 326 млн. сўмлик зарурий моддий-техника ресурслари етказиб берилди.
– Пиллачилик сердаромад соҳага айланиб бормоқда. Ўтган йили пиллачилик корхоналари томонидан 8 миллион АҚШ долларидан ортиқ ипак ва ипакли маҳсулотлар экспорт қилинди, – дейди вилоят “Агропилла” МЖЧ раиси Мақсуджон Қосимов. – Мавсумда серҳосил, ипакчанлиги юқори бўлган маҳаллий ипак қурти зотлари парваришлашга алоҳида эътибор қаратилди. Бу йўналишда иш олиб бораётган “Нурли тонг силк” МЧЖ, ”Beshariq ipagi” МЧЖ, ”Dang’ara ipagi” МЧЖ, ”Silk world business” МЧЖ, “Водил ипак йигирув” ШК, “Uchko’prik ipagi” МЧЖ пиллачилик кластерлари томонидан истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Расулжон Камолов.

Ulashing: