Press "Enter" to skip to content

Сўх – инсоният илк пайдо бўлган нуқталардан бири

Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари

Ассалому алайкум, азму Сўхнинг нуроний отахонлари, меҳрибон онахонлари, буюк келажакни яратувчи ёшлари! Бугун Сўхни яна бир марта кашф этдим. Мен, аввало, Сўх тарихига қизиқардим. Сал кам 30 йил олдин Париждаги археология музейида биринчи маротаба Сўхнинг қадимий тарихи ҳақида эшитганман. Мен ўшанда Ўзбекистоннинг Франция-даги биринчи фавқулодда ва мухтор элчиси эдим. Ўша археология музе-йида дунёда биринчи марта инсоният пайдо бўлган тўртта жой тўғрисида маълумот бор. Биттаси Африкада дейилган, биттаси Лотин Америкасида, Европада ва Марказий Осиёда. Марказий Осиё цивилизациясининг биринчи ўчоқларидан бири – Сўх деб аталган ўша манбаларда. Ҳозир сўхликларнинг бир яхши ақидасини айтишди. “Буюк тоғларда яшовчилар, яъни сўхликлар ҳам доимо буюк ниятли ва тоза қалбли бўлади”. Ҳа, сўхликларнинг чуқур тарихий илдизи борки, уларни ҳеч қачон, ҳеч қандай куч қаддини буколмаган.
Бугунги тадбиримизнинг асосий ташаббускори, асосий ғоядори ва меъмори бу – муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёевдир. Улар бу ерда Ўзбекистонда олиб борилаётган инсонпарвар ёшлар сиёсатининг битта кичик намунасини яратдилар. Аслида президентимиз нафақат Ўзбекистон ёшлари, балки Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юқори минбаридан туриб дунёдаги 2 миллиарддан ортиқ ёшларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни қабул қилиш ташаббуси билан чиққанларини халқаро ҳамжамият билади ва қадрлайди. Ҳозирги кунда юртбошимизни нафақат Ўзбекистон, Марказий Осиё ёшлари, балки бутун жаҳон ёшларининг ғамхўр отаси деб айтган бўлардим.
Сўх – бу анклав ҳудуд. Бундай ҳудудлар дунёнинг кўпгина мамлакатларида ҳам бор. Мен кўпгина хорижий мамлакатларнинг вакиллари билан учрашаман. Улар сўнгги 4-5 йилда Сўх туманида амалга оширилган ишлар, яъни президентимизнинг анклав ҳудуддаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича иш услублари бутун дунё давлатларига ўрнак бўладиган тажриба, деб эътироф этишмоқда. Буни биз, мана, бугун Сўхда қурилган болалар соғломлаштириш оромгоҳи мисолида яққол кўриб турибмиз.
Бор-йўғи 8 ойда ҳашаматли сиҳат-гоҳни қуриб битирган Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерациясига алоҳида миннатдорчилик билдирган бўлардим. Энди Сўх аҳолисига ваъда қилинган санаторий қурилишида ҳам куч-қувват тилаб қоламан. Ўша сиҳатгоҳ очилишида сизларнинг қувончингизни баҳам кўришни истар эдим.
Юртимиз тинч бўлсин, юртбошимиз омон бўлсин, нимаики эзгу ният қилган бўлсак, ниятларимизга етайлик. Сўхни буюк қиладиган ёшларига муваффақиятлар тилайман!

Ulashing: