Press "Enter" to skip to content

Белбоғли кураш

ФАРҒОНАЛИК СПОРТЧИЛАР БИРИНЧИ ЎРИНДА

Қўқонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Президенти соврини учун 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Унда Россия, Беларусь, Руминия, Мўғулистон, Тожикистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Озарбайжон, Грузия, Исроил, Қирғизистон, Молдова каби дунёнинг 20 га яқин давлатидан келган 180 нафардан зиёд кучли ёш спортчилар иштирок этди.

Мусобақаларда ўсмирлар 11, қизлар эса 7 вазн тоифасида ғолиблик учун ўзаро куч синашдилар. Қизғин курашларга бой бўлган бел олишиш натижаларига кўра, мамлакатимиз ёш курашчилари умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди. Кейин-ги икки фахрли ўринлар Тожикистон ва Қирғизистон вакилларига насиб этди.
Чемпионат вилоятимиз спортчилари учун омадли бўлди. Улар 18 та медалларга эгалик қилишди. Шаҳриёр Муқимов, Фахриддин Муҳам-маджонов, Заҳро Маҳмудова олтин медалларни қўлга киритишган бўлса, Озодбек Салимов, Асадбек Далилов, Илёсбек Сотволдиев, Элёржон Абдураимов, Мушарраф Муродалиева, Жумагул Эр-
кинжонова кумуш, Нажмиддин Умаров, Бунёдбек Расулов, Абдуллазиз Сойибов, Диёрбек Сатторов, Шукурилло Маматкаримов, Моҳларой Дўсматова, Ферузабону Муродилова, Насибахон Акбарова, Райҳонахон Маматкаримова бронза медалларига сазовор бўлдилар.
Ғолибларга медаллар, махсус диплом ва пул мукофотлари тантанали топширилди.
Рустам ОРИПОВ.

Ulashing: