Press "Enter" to skip to content

“КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ” БОШЛАНДИ

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида кенг кўламдаги ҳафталикнинг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов маънавий-маърифий тадбирнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. Бу йил вилоятда иккинчи бор ўтказилаётган ҳафталик ҳам шак-лан, ҳам мазмунан ўзига хослик касб этаётганини таъкидлади. “Ёш китобхон” танлови ғолиблари Шарофатхон Исмоилова ва Муҳаммадфозил Исмоиловнинг ютуқлари вилоятимизда китобхонликка қаратилаётган юксак эътиборнинг самараси эканлиги қайд этилди.

Тадбирда Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқувчиларининг саҳна кўриниши, Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактаби ижодий жамоаси ва ёш ижрочиларнинг чиқишлари, китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
Ҳафталик доирасида жойларда Ўзбекистон Республикаси Прези-
дентининг “Янги Ўзбекистон тарақ-қиёт стратегияси” номли асари кенг тарғиб қилинади, I Фарғона китоб фестивали бўлиб ўтади. Шунингдек, китоб ярмаркалари, янги китоблар тақдимоти, таниқли ёзувчилар, шоирлар билан адабий учрашувлар, ижодий мулоқотлар, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари иштирокида мушоиралар ташкил этиш режалаштирилган. ёш ижодкорлар ўртасида энг яхши асар, энг яхши китобхонлик бўйича кўрик-танловлар ўтказилади.

Муаттар МАҲМУДОВА.

Ulashing: