Press "Enter" to skip to content

Бўзатовлик нуронийлар “Чимён” сиҳатгоҳида дам олишмоқда

Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасининг Фарғона вилоятига бириктирилган Бўзатов туманидан келган 72 нафар нуронийлар Фарғона туманидаги “Чимён” сиҳатгоҳида дам олмоқдалар.

Меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросимида мамлакатимизда халқ манфаатини кўзлаб олиб борилаётган улкан ислоҳотлар самараси, хусусан, “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган эзгу ташаббуслар эътироф этилди.
Ўз навбатида, қорақалпоғистонлик меҳмонлар кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдирдилар.
— Бўзатовлик меҳнат фахрийлари 10 кун давомида сиҳатгоҳда бепул дам олиб, соғломлаштириш муолажалари қабул қилишади, улар учун Фарғона вилояти бўйлаб мароқли саёҳатлар ташкил этилади, — дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши раиси Эркин Нуралиев. — Таъкидлаш жоизки, Оролбўйида истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз йил давомида “Чимён” сиҳатгоҳида ҳордиқ чиқаришлари кўзда тутилган.

Ўз мухбиримиз.

Ulashing: