Press "Enter" to skip to content

Ёзёвонда пресс-тур

Ташкил этилган пресс-турда журналист ва блогерлар “Обод марказ” лойиҳаси бўйича туманда амалга оширилаётган ободончилик ишлари, қўшма шикастланишлар ва юрак-қон томир касалликларини даволаш маркази билан танишдилар.

Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Т.Саримсоқов муассаса қурилиши, унинг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши, беморларга яратилган шароитлар ҳақида маълумот берди.
“Янги Ўзбекистон” массивида олиб борилаётган бунёдкорлик ва кўкаламлаштириш ишлари билан танишиш ОАВ вакилларида катта таассурот қолдирди. Бу ерда ўтказилган матбуот анжуманида туман ҳокими Д.Жалилов кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари, аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилаш, “яшил макон” яратиш масалаларига атрофлича тўхталиб ўтди.
Оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жа-воблар олишди.
Нуржаҳонбегим Рашидова.

Ulashing: