Press "Enter" to skip to content

Тадбиркорлик ва тараққиёт

“ЭКОШАҲАР” КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Айни пайтда вилоят марказида замонавий шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари асосида Экошаҳар қурилиши жадаллик билан олиб борилаётганидан хабарингиз бор. Бош режага кўра, шаҳарчада кўп қаватли уйлар, “Янги Ўзбекистон” боғи, таълим ва тиббиёт муассасалари, тадбиркорлик субъектлари барпо этилади. Шунингдек, ушбу ҳудудда тадбиркорлар учун қулай шартшароитлар яратиш мақсадида кичик саноат зонаси ташкил этиш ҳам кўзда тутилган эди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 4 апрелдаги қарори асосида мазкур ҳудуддаги 50 гектар ер майдонида “Экошаҳар” кичик саноат зонаси ташкил этилди.
Таъкидлаш ўринлики, кейинги йилларда вилоятнинг ҳар бир шаҳар-туманида кичик саноат зоналари фаолиятига асос солиниб, маҳаллий тадбиркорлар, хорижлик инвесторлар учун барча қулайликлар яратиляпти. “Экошаҳар” кичик саноат зона-
сида ҳам тадбиркорларни қўл-
лаб-қувватлаш доирасида иш-лаб чиқаришнинг замонавий технологик базасини шакллантириш, илм-фан ютуқлари ва инновацияларни кенг жорий этиш, ҳудуднинг саноат салоҳиятини ошириш устувор вазифа сифатида белгиланган.
Ҳозирги кунда Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан Давлат активлари агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” ДУК билан биргаликда лойиҳа ташаббускорларини кенг жалб қилиш мақсадида ер майдонларини очиқ аукцион савдоларига қўйиш чоралари кўрилмоқда.
“Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” ДУК томонидан тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига фаолиятини йўлга қўйиш учун амалий ёрдам кўрсатилади. Саноат зонасида биринчи навбатда ҳудуддаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар вакиллари, уюшмаган ёшлар ҳамда хотин-қизлар иш билан таъминланади.
Ўз мухбиримиз.

Ulashing: