Press "Enter" to skip to content

Фарғонанинг самовий отлари

Тарихга оид манбаларда Фарғона зотдор, самовий отлари билан донг таратгани ҳақида қизиқарли маълумотлар бор. Водийнинг учқур отлари таърифи шу қадар эдики, улар жуда кучли, гўёки қанот чиқариб учади, баданларидан қонсимон тер чиқарармиш, деган гаплар тарқалган.

Бундан хабар топган ўзга юрт зодагонлари отларни қўлга киритиш мақсадида Буюк Фарғона (Дай-юан) юртига элчи юборади. Аммо учқур отларни қўлга киритиш мақсадидаги уринишлар бесамар кетади…
Кўҳна Хитой ёзма манбалари ва мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан топиб ўрганилган қоятош суратлар, петроглифларда қорабайир зотли отлар ҳақида ишончли далиллар келтирилган.
Уч минг йил аввал йилқичи аждодларимиз қорабайир зотли отларнинг суратини чизганлигини илмий тадқиқотлар кўрсатади. Бу наслли отларнинг бўйи 165-170 сантиметр бўлиб, сувсизлик ва очликка чидамлилиги, совуқ ва иссиқ об-ҳаво шароитига тез мослаша олиши, ҳар қандай юмушни бажаришга қодирлиги, тезкорлиги, чиройли кўриниши билан ажралиб туради. Зотдор отлар миллий ва классик спорт турларида фаол иштирок этиши, бошқарувга қулайлиги, итоаткорлиги билан кўпнинг эътиборини қозониб келмоқда.

Чавандозлар мактаби чорлайди

арғона туманидаги “Илғор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Чавандозлар мактаби” ташкил этилган. Бу ердар 60 нафардан ортиқ от спорти турларига қизиққан ёшларга назарий ва амалий билим бериш учун шарт-шароитлар яратилган.
Президентимизнинг 2021 йил 5 августдаги “Ўзбекистонда йилқичилик ва от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги ҳамда “Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси доирасида Чавандозлар мактабида олиб борилган амалий ишлар эътиборга молик.
– Спорт мактаби уч кураш,
поло ҳамда улоқ-кўпкари турларига ихтисослаштирилган, — дейди Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси тасарруфидаги “Чавандозлар мактаби” директори Раҳматилло Исақов. – Бу ерда бир вақтнинг ўзида 50 нафардан ортиқ ёшлар от спорти йўналишларида назарий ва амалий билим ва кўникмаларга эга бўлиш имконияти бор. Иппотерапия республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Фарғона минтақавий филиалининг 54 нафар тарбияланувчиларини тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича тизимли чора-тадбирлар ҳам йўлга қўйилди. Шунингдек, пробация ҳисобида турувчи ёшлар учун от спорти бўйича маҳорат дарслари олиб борилаётгани ва уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамиятда ижтимоий фаоллашувлари жараёнини кучайтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилади.
Спорт мактабида умумий узунлиги 1220 метр пойга, от йўртириш йўлаклари, улоқ-кўпкари спорт ўйинлари учун махсус ўйин майдонлари, қишки ва ёзги манежлар ташкил этилди. Эндиликда машғулотлар учун зарур бўлган жиҳозлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

Эътибор ва
ғамхўрлик

Ўтган йили мактабнинг иқтидорли ёшлари мамлакат миқёсида ўтказилган мусобақаларда муносиб иштирок этди. Бир нечта спортчилар мамлакат терма жамоаси аъзолигига қабул қилинди. От спорти устаси Алишер Эркинов жорий йил февраль ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган очиқ биринчилик совриндори бўлди. Шу кунга қадар от спорти баҳсларининг республика ва халқаро майдонларида ғолиб бўлган 5 нафар чавандозлар белгиланган имтиёз асосида Фарғона давлат университети талабалари бўлишди.
— Бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда спорт отлари, озуқа базасини мустаҳкамлаш, спорт манежларини замон талаблари асосида таъмирлаш муҳим омиллардан, — дейди мураббий Собиржон Дугабоев. — Қулай шароитларда машғулотлар ўтказиш, чавандозлар тажриба ва маҳоратини ошириш имкониятини беради. Бугунги кунда спорт мактабимизда 56 та от, 6 та тойчоқлар парваришланмоқда. “Ватанпарвар“ ташкилоти, умумтаълим мактаб-лари, Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби тарбияланувчилари билан узвий алоқалар ўрнатганмиз. Улар бу ерда тез-тез бўлиб, тўгарак машғулотларида иштирок этишлари учун шароитлар яратилган. Муҳими, йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга бўлган эътибор ва ғамхўрлик Фарғонанинг самовий отлари шон-шуҳратини тиклашга хизмат қилмоқда.

“Водий
тулпорлари”да
наслли отлар
етиштирилади

Қувасой шаҳрининг “Пакана” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Кварц” АЖ тасарруфидаги “Водий тулпорлари” мажмуасида от зотларини кўпайтириш, от спортини ривожлантириш борасида ўзига хос ишлар олиб борилмоқда.
– Асосий эътиборимиз наслли
отлар олиш ва парваришлашга қара-тилган, — дейди “Водий тулпорлари” МЧЖ раиси Дилмурод Ҳайдаров. – Бу ерда 34 бош қорабайир зотли бия-лар болаламоқда. Ўтган йили 30 бош зотдор той олинди. Бундан ташқари, от спорти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар учун ўқув машғулотлари йўлга қўйилган. Айни кунда 15 нафар маҳалла ёшлари от спорти билан шуғулланмоқда.
Мажмуа базасида от спорти йўна-лишларида турли мусобақалар ўтка-
зиш, ички туризм, от спорти тўгарак-лари доирасида машғулотлар ўтказиш анъанага айлаган.
— От спорти машғулотларига қат-
наша бошлаганимга икки ой бўлди, — дейди Қувасой шаҳридаги 27-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Муҳиддин Ибрагимов. — Ҳозир “Ад-
мирал” лақабли отда югуриш, йўрға-
лаш, тўсиқлардан ошиб сакраш машқ-ларини бажаряпмиз. Мақсадим — от спорти турида мамлакат ва халқаро мусобақаларда ғолиб бўлиш.
Дарҳақиқат, ҳар томонлама қулай шароитларга эга бўлган комплексда яратилган қулай шароитлар йил-қичилик, селекция ва от спортини ривожлантириш борасида янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш имкониятини бермоқда.
– Айни кунда йилқичилик йўналишларида фаолият кўрсатиб келаётган 7 та фермер хўжаликларида наслли отлар етиштириш борасида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар натижасида 92 бош от, 127 бош бия, 64 бош наслли тойлар парваришланмоқда, — дейди Фарғона вилоят “Чорва насл” маркази раҳбари Муродил Холматов. — Жойларда йилқичилик ривожи учун муҳим бўлган озуқа базасини мустаҳкамлаш учун 145 гектар экин майдони ажратиб берилди. Бу ерда беда ва донли экинлар етиштириш йўлга қўйилди.
Сирасини айтганда, йилқичилик, наслчилик йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар қорабайир зотли отлар довруғини дунёга ёйишга, ўзбек чавандозларининг жаҳон мусобақаларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларига замин яратади.

Расулжон Камолов.

Муқимжон ҚОДИРОВ
олган суратлар.

Ulashing: