Press "Enter" to skip to content

Фарғоналик Элёр Мамадалиев 3 та медалга эгалик қилди

Таиланднинг Районг шаҳрида ҳарбий спортчилар ўртасида ўтказилган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида мамлакатимиз вакиллари юрт шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.

Қитъанинг кучли спортчилари ўртасидаги баҳслар муросасиз кечди. Матонатли ҳарбийларимиз чемпионат дастуридан ўрин олган масофали пойгаларда 6 та олтин, 8 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритдилар.
Ўзбекистон жамоаси ҳисобига фарғоналик Элёр Мамадалиев 3 та медални қўшиб қўйди. У каноэда 1000 метр масофага тўртлик эшкак эшишда шериклари Артур Гулиев, Владлен Денисов ва Нурислом Тўхтасин ўғли билан бирга кумуш медалига эгалик қилган бўлса, каноэда жуфтлик эшкак эшиш баҳсларида 200 ва 500 метрли масофаларни жамоадоши Артур Гулиев билан биринчи бўлиб босиб ўтди ва 2 та олтин медалга сазовор бўлди.

Ulashing: