Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий «Странжа» турнири ташкил этилди. Жаҳоннинг 37 мамлакатидан 370 нафардан ортиқ чарм қўлқоп усталари иштирок этган мазкур нуфузли спорт мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 8 нафар эркак ва 5 нафар аёл боксчи билан қатнашди.
Қувонарлиси, 92 килограммдан ортиқ вазн тоифасида рингга кўтарилган фарғоналик Лазизбек Мулложонов барча рақибларидан устун келиб, ғолиблар сафидан ўрин олди. У финалда германия-лик машҳур боксчи Нелви Тиафакка ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Турнир якунида 6 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.