Press "Enter" to skip to content

«Фарғона вилояти ҳокими кубоги — 2022»

«Қўқон-1912» ва «Андижон-1» финалда

Футбол бўйича «Фарғона вилояти ҳокими кубоги»
учун ташкил этилган халқаро турнир финалчилари
маълум бўлди.

Мусобақанинг чорак финалида Яйпаннинг «Турон-2» жамоаси Олтиариқнинг «Дўстлик» жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. «Цементчи» ва «Денов» учрашувида сурхондарёликлар пенальтилар бўйича 4:5 ҳисобида рақибларини доғда қолдиришди. Тажрибали «Қўқон-1912» жамоаси «Истиқлол»ни йирик ҳисобда (3:0) мағлуб этган бўлса, «Андижон-1» ва Қирғизистоннинг «Нур Баткен» жамоалари ўртасидаги беллашувда қўшни вилоят футболчилари 3:2 ҳисобида зафар қучдилар.
Кеча Қиргулидаги «Нефтчи» спорт клуби ва Фарғона давлат университети стадионларида ярим финал учрашувлари ўтказилди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:
«Қўқон-1912» — «Денов» — 8:0
«Андижон-1» — «Дўстлик» — 5:1.
Ҳал қилувчи финал баҳси 5 февраль куни бўлиб ўтади. Унда «Қўқон-1912» ва «Андижон-1» жамоалари бош соврин учун кураш олиб боради. Бугун эса учинчи ўрин учун «Дўстлик» ва «Денов» жамоалари яшил майдонга тушади.

Ulashing: