Last updated on 27.01.2022
МАКТАБ ТАЪЛИМИГА ЭЪТИБОР ВА РАҒБАТ
Юрт равнақ-ривожи ва келажаги учун энг катта инвестициядир
Таълим муассасамизда “Декабрь – тарбия, тарих ва ҳуқуқ” фан ойлиги доирасида алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Шу асосда, энг аввало, ушбу фанлар бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма, малакалари мониторинги ўтказилди ва таҳлил қилинди.
Фан ойлиги давомида барча синфлар деворий газеталар, расмлар ва хариталари билан фаол иштирок этди. “Конституция – бахтимиз қомуси”, “Мадҳиямни куйлайман” мавзусида тадбирлар ўтказилди. 5-6-синф ўқувчиларининг Фарғона вилояти тарихи ва маданияти музейига саёҳати уюштирилди. Ўқувчилар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Синфларда турли мавзуларда очиқ дарслар бўлиб ўтди.
Фан ойлиги якунида танловларда фаол қатнашган ўқувчилар муносиб тақдирлан-ди.
Ш. МАДИЁРОВА,
Фарғона шаҳридаги 14-ўрта таълим мактаби тарих фани ўқитувчиси.